Grace & Poise академияси Лондон аҳолисига исломнинг энг консерватив талқинига риоя қилган ҳолда қизларни балетга ўқитиш бўйича хизматлар таклиф қилади – классик рақс ҳаракатлари мусиқа остида эмас, балқи қўшиқлар садоси остида ўргатилади, деб хабар беради ArabNews.
Шеърий асарларни балет мактаби асосчиси, исломни онгли ёшида қабул қилган дипломли рақс ўқитувчиси Мэйси Александра Байерс ёзади.
«Биз балетнинг мусулмонлар жамиятида ҳам тарқалиши учун уни мусулмон мамлакатларда кенгайтириш ниятидамиз ва Саудия Арабистони бизнинг рўйхатимиздан аниқ ўрин олган. Биз Малайзия каби мамлакатлардан сўров олдик ва энди максимал равишда кенгайтиришга ҳаракат қиламиз», – изоҳ беради 26 ёшли Байерс.
Хуллас, «Балет каби машғулотлар орқали жисмоний, ақлий, эмоционал ва ижтимоий ривожланишда катта фойда оладиган болалар кўп» экан важи билан, бу соҳани ривожлантиришмоқчи.