Жуда кўп сонли автоголлар ва BLM учун тиз чўкишлар сабабли ҳам эмас. Камалак ранглари туфайли бошланган ғалваларга сабабчи бўлган йирик мусобақа бўлганлигини алоҳида сабаб қилиб кўрсатиш лозим.
Йўқ, йўқ, бу ерда гап асло футболчилар танлайдиган либослар ранги ва мос келувчи мухлислар палитраси ҳақида кетаётгани йўқ. Гап «шунчаки» фан-зоналарда ЛГБТнинг камалак рангларидаги рамзлари ҳақида бўлиб, бу борада авж олган низолар асло камалакдек ранг-баранг эмас (тавтология учун узр).
Кулгили эшитиляптими? Ёки фожиалими? Майнабозчиликми? Ёки Европа майдонларида, жумладан, футбол стадионларида бугунги кун воқелигими?
Маълумки, F гуруҳида сўнгги турдан ўрин олган Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтган Германия ва Венгрия ўртасидаги ўйин олдидан УЕФА «Альянц Арена» стадионини камалак рангларида ёритишга қарши чиққанди. «Ушбу сўровнинг сиёсий жиҳатларини ҳисобга олиб, УЕФА уни рад қилиши лозим», – дейилади ташкилот баёнотида. Шу аснода Мюнхен лорд-мэри Дитер Райтер Германия футбол федерацияси бу қарорга қарши бирон чора кўрмаганидан кўнгли қолганини маълум қилди: «Мен ЛГБТ ҳамжамиятига аъзо бўлган кўплаб одамларни қўллаб-қувватлаш учун космополитизм, бағрикенглик, ҳурмат ва бирдамлик белгисини намойиш этишни УЕФА бу ерда, Мюнхенда тақиқлаб қўйганидан уяляпман». Ўйин куни эса, матч бошланишидан сал олдин, Венгрия мадҳияси ижро этилаётган пайт тўсатдан (қандай таъсирли тасодиф!) ЛГБТ байроғи кўтариб олган мухлис майдонга югуриб чиқди (championat.com).
Вазият Будапештда Нидерландия ва Чехия ўртасида бўлиб ўтган нимчорак баҳси араасида янада кескинлашди. Бу ерда бир нозик жиҳат шундаки, «Мюнхен жанжали»дан олдин («Мюнхен фитнаси» билан адаштирманг) Венгрия парламенти мамлакат конституциясига бир қатор муҳим ўзгариш ва тузатишлар киритганди. Хусусан, венгер депутатлари давлат Асосий қонунига никоҳга, ота-она ва болалар ўртасидги муносабатларга асосланган, она бу – аёл, ота эса – эркак бўлган оиладир деган таъриф киритишни маъқуллаганди. Бунда парламент аъзолари Венгриянинг болалар қайси жинсда туғилган бўлса, шунга мувофиқ ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқининг ҳимоя қилинишини таъкидлади. Шу билан бир пайда, киритилган ўзгаришлар ёшлар ва болалар учун ЛГБТ материалларига осон эга бўлиш имкониятини ёпиб қўйди.
Оқибатда, 22 июнь куни Люксенбургда бўлиб ўтган учрашувда Европанинг 13 мамлакати ташқи ишлар вазирлари Будапештда рўй берган воқеани Европа Иттифоқининг асосий қадриятларига путур етказадиган дискриминация сифатида баҳолашди: «Қонун «болаларни ҳимоя қилиш баҳонаси остида сўз эркинлиги ҳуқуқини бузади». Вазирларнинг таъкидлашича, «Европа комиссияси Венгрияни Европа қонунларини ҳурмат қилишга мажбур қилиш, жумладан, Европа судида ишни кўриб чиқишга Будапештни жалб қилиш учун барча босим чораларини қўллаши керак» (fondsk.ru). Мана шунақа. Оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас.
Бундай мисли кўрилмаган босим натижасида, Нидерландия-Чехия учрашувидан олдин, УЕФА у «Будапешт фан зонасида камалакнинг рангидаги ҳар қандай рамзлардан фойдаланишни тақиқламайди, бунинг учун маҳаллий ҳокимият масъул», деб аниқлик киритди. Бундан ташқари, УЕФА ўз баёноти билан «фан зонасида бундай рамзларнинг пайдо бўлишини олқишлади ва Венгрия футбол Федерациясига камалак рангларидаги рамзлар сиёсий эмаслигини маълум қилди. УЕФА камситишнинг барча шаклларига, шу жумладан ЛГБТ+ жамиятига қарши қаратилган #EqualGame («Тенг ўйин») кампаниясига мувофиқ камалакнинг рангларидаги байроқларга стадионда рухсат берилади» (sportsdaily.ru).
Ним ҳам дердик, изоҳга ҳожат йўқ.
Шубҳасизки, Библияда ривоят қилинган машҳур Содом ва Гоморра воқеаси ҳақида кўпчилик эшитган (бу ҳақида Қуръонда ҳам айтилган). Воқеа тафсилотларига тўхталиб ўтирмаймиз, чунки истаган киши интернетдан бу ҳақида қийналмасдан батафсил маълумот топиши мумкин, фақат шунга эътибор қаратмоқчимизки, Аллоҳ таоло бу икки шаҳарни маҳаллий аҳолининг бесоқолбозликка интилиши учунгина жазоламаган. Ахир Аллоҳ таоло буни ҳар томонлама тақиқлаб турган бир пайтда ушбу «муносабатлар» шакли, умуман олганда, шахсий танловдир. Ҳеч ким ҳеч кимни куч ишлатиш таҳдиди билан бундай мойилликдан воз кечишга мажбур қилмади. Яна бир нарса шундаки, Содом ва Гоморра аҳолиси гомосексуализмнинг рухсат берилишини қонун мартабасига киритди, яъни расман Яратганнинг асосларига қарши чиқди.
Бундан эса савол туғилади – ушбу йўл бугун, XXI асрда ҳам такрорланмасмикан?
Абу Муслим таржимаси