loader
Foto

АҚШ армиясида сўнгги 11 йилда 135 мингдан ортиқ жинсий зўрлаш ва шилқимликлар қайд этилган

Сўнгги 11 йил давомида АҚШ армиясида 135 мингдан ортиқ зўрлаш ва 509 мингга яқин шилқимлик ҳолатлари қайд этилди.

Бу ҳақида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин томонидан у лавозимга тайинланиши билан ташкил қилинган тергов бўйича мустақил Комиссия ҳисоботида қайд этилган.

Ҳужжатда армия сафларида жинсий характердаги жиноятлар сонининг ўсганлиги муносабати билан юқори мансабли ҳарбий амалдорларга нисбатан қаттик танқид келтирилган.

2010 йил учун худди шундай ҳисоботда АҚШ қуролли кучлари сафида шилқимликлар муаммосини ҳал қилиш учун 10 йил керак бўлади деб айтилганди, дея эслатади муаллифлар.

«Бироқ мудофаа вазирлиги ўтган 11 йил ичида 135 минг ҳарбий хизматчи (65400 аёл ва 69600 эркак) жинсий зўравонликка дуч келган, 509 минг ҳарбий хизматчи эса (223 минг аёл ва 286 минг эркак) – жинсий характерли шилқимликларга учраган, деб ҳисоблайди», - таъкидланади ҳисоботда.

Ҳужжат муаллифларининг сўзларига кўра, АҚШ мудофаа вазирлигининг Бош инспекцияси, ўнлаб шундай ҳисоботлар мавжуд эканлигига қарамай, бу масалани ҳал қилиш учун ҳеч қандай чора кўрмаган.

Жинсий шилқимликлар ҳолатларини тергов қилиш армия сафларида ишончга путур етганлиги, бу масалаларда ҳарбий суд тизимининг самарасизлиги ва армия қўмондонларининг муваффақиятсизликларини намойиш этади, дейилади ҳисоботда.

 

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Разолат хавфи