У 15 июль куни икки кунлик ташриф билан келгач, Тошкентда ҳам Пекиннинг кўмаги ҳақида айтади. Хитой Марказий Осиё мамлакатларининг минтақада фаолликни оширган Туркияга қайта йўналтирилиши мумкинлигидан хавотирда ва Афғонистон ички жараёнларида модератор бўлишни даъво қилмоқда. Бу Хитой учун хавотир уйғотади.
Хитой Марказий Осиёда аввалроқ эгаллаган позицияларини ҳимоя қилиш ниятида Ван И Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташрифининг кун тартибида асосий мавзу ана шу. Агар ҳокимиятни қўллаб-қувватлаш ва бошланаётган транзит жараёни туфайли Душанбе Хитой томон стратегик йўналишни тасдиқлаган бўлса, Ашхобод масалан, Афғонистонлик жангариларнинг TAPI газопроводи орқали Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга газ етказиб бериш кўзда тутилган «Галкиниш» конига ҳужумларида Туркманистон ҳукумати қайси ташқи кучларга мурожаат қилиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бергани йўқ. Афғонистонда уруш давом этаркан, TAPI қурилишини эсдан чиқариб туриш мумкинлиги тушунарли, албатта. Лекин TAPI трассаси ва конни қўриқлаш ҳақида савдолашишни бошлаш ҳам мумкин. TAPI трассаси бўйлаб радикал ҳаракат гуруҳлари ўрнашиб олгани ҳам бежизга эмас. «Асосий масала - «Галкиниш» конидан қазиб олинадиган газ охир-оқибат қайси томон йўл олишидир – Хитой умид қилаётгандай у томонми, ёки ҳозирда Анқара ҳимоя қилаётгандай, Транскаспий трубопроводи орқали Ғарбга, кейин Озарбайжон, Грузия орқали Туркияга ва Европагами – бу катта масала бўлиб, хитойликларни ҳам, туркларни ҳам хавотирга солади, афғон низосининг омили бўлмаса-да, ўта жиддий оқибати ҳисобланади ва мустақил геосиёсий ўйинга айланиш билан таҳдид солади, унда Туркманистонга субъект роли ажратилмаган», – деди «НГ» нашрига туркман эксперти Сердар Айтаков.
Яқин Шарқ институти президенти Евгений Сатановскийнинг фикрига кўра, катта ўйин кетяпти ва бунда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Марказий Осиёга кўз тикмоқда. Акс ҳолда Эрдўғанга Туркий Кенгашнинг нима кераги бор ва бу иттифоққа Туркманистонни ҳам жалб қилишга шунча куч сарфланмоқда? Туркман газини ким тасарруф қилади: Хитойми ёки Туркия орқали Европами, масала ҳозира очиқ. «Эҳтимол, бу афғон низосининг омили ҳам ҳисобланади, жин урсин... балки, қатарликлар туркман газини Осиё бозорларидан узоқлаштириш учун бу комбинациянинг пулини тўлаб қўйгандир», – ҳисоблайди Сатановский. Ёки вариант сифатида, унинг фикрига кўра, Туркманистонда тартибсизлик уйғотиб, раҳбарият газ сотишни хаёлидан ҳам чиқариши учун.
«Туркманистон ҳудудига қандайдир кичик террорчи гуруҳлар бостириб кириши гипотетик хавфи Хитой томонидан жуда юқори деб баҳоланади. Аввалроқ айтиб ўтилганидек, жадал суратлар билан бораётган «Толибон» тикланиши гўёки Хитой ва унинг «Бир камар – бир йўл» ташаббуси учун муаммолар юзага келтириш мақсадида яратилган ғарб лойиҳаси экан. Хитойга муаммолар туғдириш учун унинг ташқи сиёсати базасига зарба бериш керак. Бундай база эса айнан «Бир камар – бир йўл» ташаббуси ҳисобланади. Шу сабабли қуйидаги хулоса келиб чиқади: энг максимал самара билан ва осон тарзда муаммони туташтирувчи тугунда, кириш нуқтасида яратиш мумкин, бу эса Марказий Осиёдир», – деди «НГ» нашрига МДҲ мамлакатлари институти Марказий Осиё ва Кавказ бўлими бошлиғи Андрей Грозин. Унинг фикрига кўра, бундан ташқари Хитой энергетика таъминотига таҳдид яратилиши мумкин. Масалан, «Галкиниш» газ кони зарба остида қолиши мумкин. Бу турдаги кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун Хитой хусусий ҳарбий компаниялар хизматларидан фойдаланиши мумкин. Ёки ўзининг, Хитойнинг эмас, балки ёлланган компанияларнинг.
Тожикистонга келадиган бўлсак, ҳукумат транзити доирасида Тожикистон ҳудудига афғон қочоқларининг кириб бориши мавзуси долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда . «Бу ўз коллоборантларини кўчириш бўйича ғарб лойиҳаси бўлиб, рухсат олмасдан, маъқуллашсиз амалга оширилиши мумкин. Кўпчилик Тожикистонни де-факто Хитойнинг протекторати сифатида кўриб чиқади. Шу сабабли Хитой Тожикистондаги иштироки ва манфаатларини ҳимоя қилиши зарур. Бу эса, нафақат Рахмон тўплаган қарзлар, балки Хитой корпорациялари эгаллаб турган позициялар ҳамдир, масалан, республиканинг тоғ-металлургия секторида республикада олтин қазиб чиқаришнинг 80-90%и Хитойнинг қўлида», – деди Грозин.