loader
Foto

Аҳмад Шоҳ Масъуд

Масъуд - унинг лақаби, араб тилида «бахтли, бахтиёр» маъносини англатади, бу лақабни 1975 йил, Панжшер водийсидаги исён – ислом мухолифатининг Афғонистонда биринчи қуролли чиқиши вақтида олган. Ўғлининг сўзларига кўра, Аҳмад Шоҳ бу лақабни 1970 йил, 17 ёшлигида олган. Афғонистон Ислом жамияти қуролланган афғон мухолифатчи партияси, шунингдек, ушбу партиянинг ҳарбийлаштирилган қаноти – «Шурройи-е-Незор» етакчиларидан бири.

Таржимаи ҳоли

Аҳмад Шоҳ Кобулдан шимолдаги Панжшер дарасидаги Жангалак қишлоғида, тожиклар оиласида туғилган. Кобулдаги «Истиқлол» лицейида ўқиган. 1973 йил Кобул политехника институтига (қурилиш ва меъморчилик факультети) ўқишга кирган, бироқ 1973 йил шаҳзода Дауд давлат тўнтаришидан сўнг Покистоннинг Пешовар шаҳрига кўчиб кетган, у ерда Раббоний бошчилигидаги исломий мухолифатга қўшилган.

Аҳмад Шоҳ Масъуднинг олти ака-укаси орасида кичик укаси Аҳмад Зиё Масъуд (1956 йил 1 майда туғилган) 2002-2004-йилларда Афғонистон Республикасининг Россиядаги элчиси, 2004 йилдан -Афғонистон биринчи вице-президенти бўлган, яна бир укаси Аҳмад Вали Масъуд Афғонистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчиси бўлган.

1975 йилда Дауд диктатурасига қарши муваффақиятсиз Панжшер қўзғолонида қатнашди. Оёғидан яраланган Аҳмад Шоҳ маккажўхори даласида яширинди ва бахтли тасодифга кўра ҳибсга олинишдан қутулиб қолди – аскарлар шундоққина унинг ёнидан ўтиб кетишди.

1979-1989 йиллардаги афғон уруши фахрийси. Унга қарши Совет қўшинлари 9 та муваффақиятсиз ҳарбий операция амалга оширди (жумладан, Панжшер операцияси), шундан сўнг у Панжшер арслони лақабини олди. У 1982 йилда (Андропов ҳукмронлигининг бошланиши) мужоҳидлар қўмондонлари орасида бир ўзи Совет қўшинлари билан сулҳ тузишга боргани билан танилган. Валентин Фалиннинг эслашича:

«Ҳарбий разведкачилардан менга маълум эдики, Масъуд Кобулда ҳукуматни бошқаришга қарши бўлмаган ва агар унга эркинлик берилса, 6-8 ойдан кейин Афғонистонда тинчлик ўрнатилади, деб ҳисоблаган».

Аҳмад Шоҳ Масъуд 1988 йил энг яқин ёрдамчисининг қизига уйланди. Бу никоҳдан олтита бола туғилди, жумладан, Аҳмад исмли ўғли Тожикистонда яшаб, 6-синфгача Душанбе мактабларидан бирида ўқиган, кейин Эроннинг Машҳад шаҳрига, ундан эса Англияга магистратурада ўқиш учун кучиб кетган. Кичик Аҳмад Масъуд 2016 йил ҳолатига Кобулда яшаётганди.

Раббоний билан биргаликда 1990-йиллар бошида Шимолий Афғонистонда алоҳида, пуштун бўлмаган давлат тузиш тарафдори бўлган Афғонистон Ислом жамияти партиясига раҳбарлик қилган. 1989 йилда Совет армияси Афғонистондан олиб чиқиб кетилгач, ўз ҳукумати, пули ва 60 минг нафаргача бўлган яхши қуролланган армиясига эга, «Масъудистон» деб номланган ва пойтахти Талукан бўлган, Афғонистоннинг тожиклар яшайдиган амалда мустақил 2,5 миллион кишилик шимоли-шарқий минтақасига (Парван, Тахар, Бағлан, Бадахшон вилоятлари) бошчилик қилган.

1992 йил Масъуд ва Дўстумнинг армиялари Кобулни қўлга олди ва Нажибуллоҳ ҳукуматини ағдарди, Масъуд эса Мудофаа вазирига айланди. Унинг пойтахт четида жойлашган Гулбиддин Ҳикматёр билан қаршилиги бошланди. 1994 йилнинг январь ойида Гулбиддин Ҳикматёр генерал Дўстум билан иттифоқда Кобулни назорат қилиш учун Аҳмад Шоҳ Масъудга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлади. Пойтахтни тўплардан ўққа тутиш натижасида 4 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди. 1996 йил «Толибон» томонидан Афғонистондаги марказий ҳокимият қўлга олингач, «Масъудистон» яна тикиланди ва Масъуд бошқарувидаги Шимолий иттифоқ таркибига кирди.

1999 йилдан МРБ (ЦРУ) билан қалин ҳамкорлик қилган.

2001 йил 9 сентябрда Масъудга интервью вақтида суиқасд қилинди – ҳудкуш-террорчилар видеокамера ичига портловчи модда жойлаштириб, ўзларини журналист қилиб кўрсатган. Олинган жароҳатлар туфайли Аҳмад Шоҳ Масъуд эртаси тонгда, 10 сентябрь куни дунёдан кўз юмди. Айрим маълумотларга кўра, Аҳмад Шоҳ Масъуд униг атрофидагилар орасидан бин Ладенни йўқ қилишга уриниш қатнашчилари АҚШ махсус хизматлари томонидан ёллангани сабабли бин Ладеннинг ташаббуси билан йўқ қилинган. Тез орада Шимолий иттифоқнинг ҳужум қилиши ҳамда АҚШ ва унинг иттифоқчилари аксилтеррор операцияси натижасида Толибоннинг Афғонистондаги ҳукмронлиги тугатилди, «Масъудистон» эса ўз фаолиятини тўхтатди.