«Биз шариат қонунлари бўйича бошқарадиган исломий ҳокимият ўрнатмоқчимиз. Токи барча талабларимиз бажарилмагунча жиҳодни давом эттирамиз», - деди ВВС га «Толибон» томонидан тайинланган Балх вилояти ҳукмдори Ҳожи Ҳикмат.
Афғонистонда бошқа сиёсий кучлар вакиллари билан ҳокимиятни бўлишишга тайёрми деган саволга Ҳикмат «Толибон» олий раҳбарияти Қатарда «Қандай ҳал қилса, шундай бўлади» деди.
Ҳозир – 1990-йиллардан фарқли равишда – «Толибон»нинг Дохада ҳақиқатда офиси бор. Толиблар дипломатлари Москва ва Теҳронга музокараларга қатнаяпти.