Candida auris (C auris) – бу кўплаб дориларга чидамли бўлган, осон юқадиган ва айниқса, узоқ муддат қараладиган тиббиёт муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ касалликлар авж олишига сабабчи бўладиган ривожланаётган замбуруғдир.
Иммунитет тизими заифлашган одамларни «ов қиладиган» C auris 2009 йилда аниқланган. 2013 йилдан бошлаб у АҚШ да камида 587 та касалланишга сабаб бўлди. Мавжуд маълумотларга кўра, янги ҳолатлар замбуруғнинг одамдан одамга ўтиши билан боғлиқ бўлиб, бу АҚШ да биринчи марта рўй берди.
Гарчи агентлик Техас ва Колумбия округи кластерлари ўртасида эпидемиологик боғлиқликни аниқламаган бўлсада, иккала авж олишда ҳам 30 кунлик ўлим кўрсаткичлари 30%ни ташкил қилди. Бироқ, агентликнинг маълумотларига кўра, C auris нисбий ҳиссаси номаълумлигича қолди.
2011 йил январдан апрелгача бўлган даврда Вашингтонда (Колумбия округи) 101 та C auris ҳолати аниқланган. Худди шу даврда Техасда 22 та C auris ҳолати қайд этилди. Уларнинг иккитаси замбуруғларга қарши дори-дармонларнинг учала асосий синфига, бештаси эса – фақат битта синфига чидамли.
«Бу иккита мустақил кластер C. auris штаммлари АҚШ тиббиёт муассасаларида юқтирилган бўлиши мумкинлигининг илк далилларидир», – дейди ҳисобот муаллифи Меган Лайман.
Бу турдаги замбуруғлар одамларда яшаши туфайли уларнинг ҳаёти икки тоифага бўлинади: колонизация ва юқтириш. Колонизация – бунда аспергилл туридаги замбуруғ одамнинг айтайлик, ўпкасида яшайди ва одам буни ҳаттоки сезмайди ҳам. Касал юқтириш эса инфицирование – худди шу замбуруғ нзоратсиз ўса бошлаши ва иммунитет тизими уни эплай олмаслигидир. Масалан, ОИТСда айнан шундай бўлади.
C auris – жуда хавфли қўзғатувчи, леким миллионлаб одамларда аломатсиз ўтади. Тасодифни қаранг – коронавирус пандемияси билан бирга яна қандайдир экзотик қўзғатувчи пандемияси бошланди. У қоидага кўра биринчилардан бўлиб эмланган ижтимоий гуруҳ, яъни узоқ муддат бир жойда бўладиган қарияларга дахл қилади. Бу эса уларда иммунитет кескин тушиб кетишидан далолат беради.
Аввалроқ шунга ўхшаш хабар Швецариядан келганди, унда ёз ўртасида чақалоқлар RSV вирусини юқтириб олиб, кўпчиликда у бирдан оғир кеча бошлади ва ИВЛ талаб килди, ваҳоланки, авваллари бундай ҳолат бўлмаган. Шифокорлар фикрига кўра, сабаб оддий: болаларда карантин туфайли нормал иммунитет йўқ.
Шундай қилиб, пандемиянинг биринчи натижаси сифатида оддий ва маълум бўлган иккита касалликнинг ғайриодатий авж олишига эгамиз. Бундан кейин вазият янада мураккаблашади ва ҳатто вабо билан ўлат ҳам қайтиши мумкин, QR-кодлар ўрнига эса моховга чалинган беморлар ўрта асрлардагидек, бўйнига қўнғироқча тақиб юради. Хуллас, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.