loader
Foto

Россияга Covid нинг учинчи ҳалокатли тўлқини ёпирилди

"Мамлакатнинг кўплаб қисмларида, шифокорларнинг сўзларига кўра, касалхоналар бир ойдан бери тўлиб кетган, бу эса бир ярим йилдан бери коронавирусдан азият чекаётган тиббиёт ходимларига ортиқча юк бўлиб тушади. Ўлганлар сонининг ўсишига карамай, ҳукумат қаттиқ чекловлар жорий қилишни ёки ҳатто ниқоб тақиш каби мавжуд чораларга риоя қилишга эришишни рад этди, - таъкидлайди нашр. - Баҳор охирида ҳукумат ривожланаётган мамлакатларда аҳоли орасида жон бошига ўлим кўрсаткичлари энг юқори даражада қайд этилган қаттиқ қишдан сўнг пандемиянинг энг ёмон босқичи тугашининг тахмини ҳақида эълон қилганди. Амалдаги бир нечта чекловлар деярли барчаси олиб ташланди. [...] Аммо июн ойининг ўрталарига келиб, вирус Дельта варианти билан тезда қайтди ва Россия соғлиқни сақлаш тизими кўплаб мутахассисларнинг тахминларига кўра, бу қишнинг ҳалокатли даражасидан ҳам оғирроқ ва ҳатто ёмонроқ бўлган тўлқинни енгишга қийналмоқда. Ҳозирда Москвада тўлқин сусайиб бораётгани ҳақида аломатлар мавжуд бўлса-да, у мамлакатнинг кейинроқ ташриф буюрган аксарият қисмларига зарба беришда давом этмоқда".

"Иккинчи тўлқин билан таққослаганда буниси анча оғирроқ, - дейди Ленинград области тез тиббий ёрдам ходими, оммавий гапириш учун рухсати бўлмаганлиги сабабли фамилиясини ошкор қилмасликни сўраган Виктория. – Биринчи тўлқин ҳеч ким нима қилишни билмагани учун оғир бўлди. Ҳозир эса касалланиш даражаси жуда юқори эканлиги сабабли оғир".

«Июл бошидан бери, Россиянинг расмий коронавирус статистикаси кўп кунларда 700 дан ортиқ киши вафот этаётгани, бунда кўпинча қиш кунлари рекорд кўрсаткичларидан ортиқ эканини кўрсатади. Кўплаб мутахассисларнинг фикрича, бу кўрсаткич сезиларли даражада кам бўлиши мумкин. Пандемия давомида Россиянинг COVID-19 бўйича расмий статистикаси коронавирус билан боғлиқ ҳақиқий рақамларни пасайтириб кўрсатгани учун кескин танқид қилинди. Халқаро миқёсда пандемия туфайли ҳақиқий йўқотишларни баҳолашнинг энг яхши усули ҳисобланган ҳамма учун очиқ бўлган ўлим маълумотларига асосланган "ҳаддан ташқари ўлим" ҳисоб-китоблари шуни кўрсатадики, 2021 йил июн ва пандемия бошлангунига қадар Россияда ўртача йилларга нисбатан 550 минг кўпроқ ўлим қайд этилган. Бу коронавирус бўйича Россия ҳукумат мақсадли гуруҳи томонидан тақдим этилган расмий рақам, яъни 150 минг кишидан деярли 4 баравар кўп. Шунингдек, мамлакат учун учинчи тўлқиннинг энг ҳалокатли бўлган ойлари – июн ва июл ҳисобга олинмаган» - дейилади нашрда

 (...) " Россия касалликни тўхтатиб туриш учун бир неча ҳимоя чора-тадбирлар ташкил этган бир пайтда инфекциялар ва ўлими тўлқини келиб урилди. Июнга келиб, расмийлар мавжуд чекловларнинг аксариятини бекор қилди ва пандемия тугашига узоқ қолмаганини айтди. Ресторанлар, барлар ва дўконлар одатдагидек ишларди, ходимларнинг кўплари ўз офисларига қайтди, одамлар оммавий тадбирларда қтанаша бошлади. Июн ойида касалланиш бўйича маълумотлар кескин ошганда, айрим минтақалар ҳокимияти чора-тадбирларни қайта жорий этишга ҳаракат қилди", - деб таъкидлайди нашр ва ходимларнинг бир қисми масофадан ишлашга жўнатилгани, барларнинг соат 23:00 дан кейин ёпилганини эслатади.

"(...) Бироқ кўп жойларда чеклов чоралари енгил бўлиб, амалда ҳаёт ўзгармади ҳам. Июнда Санкт-Петербург ҳокимияти оммавий тадбирларга рухсат бериб, Евро-2020 футбол ўйинларига ташриф буюриш ва битирув оқшомини шаҳар миқёсида нишонлашга имкон берди. Аксарият минтақаларда юзлаб кишилар иштирокидаги тадбирларга рухсат этилган, - дейилади мақолада. – Натижада дельта варианти билан кучайтирилган вирус Россия бўйлаб деярли ҳеч қандай тўсиққа дуч келмасдан ўтди. Июн бошидан тўлқин кўплаб минтақалардаги касалхоналарни қамраб олди. Бутун Россия шаҳарларида маҳаллий ҳокимият органлари касалхоналарда ўринлар қолмагани ва шошилинч захира касалхоналарга ишга туширишга мажбур бўлгани ҳақида огоҳлантирди".

"Санкт-Петербургда шифокорлар ABC News га хабар қилишича, касалхоналар июннинг ўрталаридан коронавирусга чалинган беморларга тўлиб кетган. Шаҳар касалхонаси шифокори Дмитрийнинг айтишича, сўнгги ой давомида касалхонадаги 450 ўриннинг барчаси банд, охирги ҳафтада вазият бироз енгиллашган бўлсада, беморларни йўлакларда ётқизишга тўғри келяпти. Бу рақамлар тиббиёт ходимларига жуда катта юк тушаётганини кўрсатади, деди у ва битта тиббиёт ходими 30 та беморга қараётганини айтди". "Бу ҳақиқатда жуда кўп", - деди у ҳам вазиятни оммавий шарҳлаш рухсат берилмагани сабабли фамилиясини ошкор қилмасликни сўраб.

"Москва ва Санкт-Петербургда тўлқин, афтидан сусаймоқда ва ниҳоят, касалхоналардан бўш жойлар пайдо бўляпти. Лекин тўлқин кечрок келган бошқа минтақаларда касалланишлар сони ўсишда давом этяпти. Инфекциядан 2-3 ҳафта ортда колаётган ўлим кўрсаткичлари авжига чиқиши эса кўп жойларда ҳали рўй бермади", - деб ёзади ABC News.

"Бир пайтлар "Росcтат" Россия давлат статистика агентлигида ишлаган демограф Алексей Ракша ABC News га хабар қилишича, унинг баҳоларига кўра, фақат июлнинг ўзида Россияда 70-90 минг киши ўлиши мумкин. "Ўлим кўрсаткичлари энг юқори нуқтасига келмади ҳали. Июл энг ёмон ой бўлиши мумкин, деб ўйлайман", - деди Ракша.

Айрим шифокорлар ва мутахассислар учинчи тўлқин кўламини ҳукуматнинг пандемия моҳиятан тугагани ва чекловларнинг бекор килингани ҳақидаги хабарлари билан боғламоқда. "Иккинчи тўлқин охирида бизга ҳаммаси пасайяпти, пасайяпти, пасайяпти, ҳаммаси зўр деб айтишганди. Ҳамма нарсани бўш қўйиб юбордилар, одамлар ҳам хотиржамликка берилиб қолдилар", - деди Виктория.

Россия - бу ҳақиқатда Covid-диссидентлар ғалаба қозонган мамлакат, деб ҳисоблайди Ракша. Натижада юз минглаб (ҳар ҳолда, камида 200-300 минг) кўпрок одам ҳалок бўлди, деб ёзади у.

Россияда тарқалган эамланишни истамаслик ҳақида нашр қайд қиладики, "(...) экспертлар буни ҳукуматнинг қаттиқ чекловлар жорий қилишни истамаслиги ва Россиядаги вазият у қадар ҳам ёмон эмаслиги ҳақида баёнотлари ва ҳақиқатдаги ўлимлар сонини камайтириб кўрсатиш билан изоҳлайди".

ABC News Москвада жамоат жойларида ишлайдиган одамлар учун мажбурий эмлашни эслатади, Москванинг ортидан минтақалар ҳам 3 ҳафта давомида амал қилган ресторанда овқатланиш учун эмланганликни тасдиқлайдиган QR-код ёки салбий жавобли ПЦР-тест бўлишини талаб қилган қоидани жорий қилишди. (...) "Афтидан, бу самара берди; расмий статистика ва мустақил экспертларнинг маълумотларига кўра, бир неча ҳафта ичида эмланганлар сони ошди. Бироқ бу суръатлар сақланиб қоладими, йўқми – ҳали номаълум. Айни пайтда Москва бу қоидани бекор қилди ва Кремл аҳолини мажбурий эмлашнинг тарқалишига қарши экани ҳақида баёнот берди. Бу эса ҳалокатли тўртинчи тўлқиннинг олдини олиш учун кузга келиб эмлаш даражасининг еатрлича бўла олишини шубҳа остига қўяди", - деб ёзади нашр.

"Санкт-Петербурглик шифокор Дмитрий гарчи ҳозирги тўлқин сусайган бўлсада, янги тўлқиндан қочиб қутилиб бўлмайди, деб ҳисоблайди. "Ўйлайманки, бу шунчаки бўрон олдидаги сукунатдир", - деди у ABC News га. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ҳам, фуқаролар ҳам эмлаш билан бир қаторда қўшимча чекловларга рози бўлишлари керак. "Менимча, икки йилда жуда кўп одамларни дафн қилгандан кўра, ярим йилга концертларни бекор қилиб турган маъқул", - деди у.

Манба: ABCNews