loader
Foto

Афғонистон: тинч аҳоли ўртасида мисли кўрилмаган қурбонлар

Афғонистонга кўмаклашиш бўйича БМТ миссияси (МООНСА) ўз ҳисоботида маълум қилишича, январдан июнгача бўлан даврда фуқаро аҳолиси ўртасида 5183 та жабрланувчи қайд этилди, шундан 1659 киши ҳалок бўлди. Бу рақам ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 47% ошди.

Рақамлар тинч афғон аҳолиси учун даҳшатли вазиятни акс эттиради, чунки май ва июнда АҚШ президенти Жо Байден америка қўшинларининг мамлакатдаги 20 йиллик «меҳмон»лигини тугатиб, сентябргача чиқиб кетишини эълон қилганидан кейин қаттиқ жанглар бошланди.

«Мен афғон етакчилари ва толибларни низонинг нохуш ва қўрқинчи траекториясини ва унинг тинч аҳоли учун вайронагарчилик оқибатларини эътиборга олишга чақираман», - деди БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лайонс.

«Ҳисоботда агар зўравонлик тўхтатилмаса, мисли кўрилмаган даражада тинч афғон аҳолиси ҳалок бўлиши ва жароҳатланиши ҳақида аниқ огоҳлантириш мавжуд», - қўшимча қилади Лайонс.

БМТнинг огоҳлантиришича, агар «зўравонлик сезиларли даражада камайтириш» рўй бермаса, 2021 йил мамлакат йил давомида тинч аҳоли ўртасидаги қурбонлар сони бўйича рекорд қўяди.

«1 майдан бошланган даврда тинч аҳоли ўртасида ўлган ва яраланганлар сони кескин ошганлиги жиддий хавотир уйғотяпти, бунда май ойидан бошлаб июнгача деярли бундан олдинги 4 ой давомида қайд этилган миқдорда тинч аҳоли ҳалок бўлди», - дейилади МООНСА баёнотида.

Сўнгги икки ой ичида мамлакат бўйлаб қаттиқ жанглар бўлиб ўтди, чунки Толибон қишлоқ жойларини, чегара ва атрофдаги вилоят пойтахтларини эгаллаб, катта ҳужум уюштирди. Кобул ва Қўшма Штатлар «Толибон»ни орқага суришга ҳаракат қилиш учун ҳаво ҳужумларини бошлаш билан жавоб берди.

Сўнгги ҳафталарда Қатар пойтахти Дохада афғоналараро музокаралар иштирокчилари учрашган, бироқ дипломатлар сентябр ойида тинчлик музокаралари бошланганидан бери сезиларли тараққиёт бўлмагани ҳақида огоҳлантирган.

Айни пайтда, АҚШ ва НАТО қўшинларининг олиб чиқилиши 95 фоиздан зиёдни ташкил этади ва 31 августгача якунланиши керак.