loader
Foto

Ит, қўчқор ва хўроз уруштириш

ЖАВОБ (шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ): Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ислом дийни бу каби ишларни ҳаром қилган. Ит уриштириш, хўроз уриштириш, қўй суздириш бўладими, ҳар қандай ҳайвонни уриштириш орқали қимор ўйнаш ёки уриштириш орқали томоша уюштиришлар Исломда ҳаром қилинган. Чунки, бу иш ҳайвонларга азоб бериб, инсонларнинг ҳузурланиши маъносидаги бир нарса. Агар шу ҳайвонларни уриштириш билан бирга орага қиморни қўшган бўлсалар, гуноҳнинг устига гуноҳ қилган бўладилар. Агар бу икки нарсага ёш болалар, катталарни чақириб, уларнинг бу ваҳшиёна манзараларни кўришларига сабаб бўлишса, гуноҳлари яна ҳам катталашади.

Минг афсуски, бундай ҳолатлар тез-тез содир бўлиб туради. Мана шунақа беҳуда ва ваҳшиёна ишлар қиладиган одамларимиз йўқ эмас. Ҳамма бунинг гуноҳ эканлигини тушуниб етмоғи ҳамда оиласи ва жамияти учун фойдали ишлар билан машғул бўлишни йўлга қўйиши керак. Валлоҳу аълам.