Қурилмаларнинг иккинчи гуруҳи Юмендан 380 км шимоли-шарқда, Шарқий Шинжондаги Хами префектураси яқинида жойлашган.
Хами ракета майдони Юмен майдонидан кўра олдинги босқичда. Унинг қурилиши 2021 йил мартида комплекснинг жанубий-шарқий бурчагида бошланган бўлиб, жадал суръатларда давом этяпти. Шундан бери камида 14 та шахта устида гумбазли соябон қурилди, тупроқ тозаланди ва яна 19 та шахта қурилиши учун тайёрлаб қўйилди. Коплекснинг тўрсимон контури шуни кўрсатадики, якуний ҳисобда у тахминан 110 та ишга тушириш қурилмасини ўз ичига олади.
Хами комплекси илк бор америкалик олимлар Федерациясидаги ядровий ахборот Лойиҳаси тадқиқотчиси Мэтт Корда томонидан тижорий сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланган ҳолда топилган. Кейинчалик, Planet бу жойнинг юқори сифатли тасвирларини тақдим этди.
Ҳамидаги бункерлар деярли мукаммал панжарада жойлашган бўлиб, бир-биридан тахминан уч километр узоқликда, туташ ёрдамчи иншоотларга эга. Хами шахталарини қуриш ва ташкил этиш Юмен участкасидаги 120 шахтага жуда ўхшаш, шунингдек, ички Мўғулистондаги Цзилантай полигонида қурилган ўндан ортиқ ишга тушириш майдонларига жуда ўхшаш.
Бу вақтинчалик соябонлар, одатда, фақат улар остида нозикроқ қурилиш ишлари тугагандан сўнг олиб ташланади. Худди Юмен каби Хами комплекси ҳам 800 квадрат километрга яқин майдонни қамраб олади.
Қурилаётган Хитой шахталари сони Россия томонидан фойдаланиладиган қитъалараро баллистик ракета шахталари сонидан ошиб, Америка қитъалараро баллистик ракеталари умумий сонининг ярмидан кўпини ташкил этади. Хитой ракета шахталари дастури совуқ уруш даврида АҚШ ва СССР томонидан ракета шахталари қуришдан бери энг йирик кўламли ракета шахталари қурилишини ифодалайди.
Хитой томонидан ер устида жойлашган қитъалараро баллистик рекаталар учун учириш қурилмалари қурилиши – у Хитойнинг ички иши ва ҳамма нарсадан анча эрта хабар топган АҚШ ҳарбийларининг муаммосидир. Бироқ, бизни ва бошқаларни бошқа савол қизиқтиради – булар нима учун керак!?
Янги шахталар ҳар бири 10 тадан жанговар каллак ташиши мумкин бўлган Дунфэн-41 (DF-41) ракеталари учун қуриляпти. 250 та янги ракета бу – 2 500 та жанговар бирликдир. Бунга яна шу каби ракеталарга 100 дона мобил қурилмаларни қўшиш керак. Плюс Цзюйлан-2 – бу энди худди ўша Дунфэн-41, фақат ён томондан, атом сув ости кемаларида жойлаштириш учун. Бу ядровий қурол бутун дунёни кўкка совуриши мумкин.
Бироқ булар фақат 12 минг км масофага учадиган ракеталар бўлиб, шунда ҳам ҳаммаси эмас, балки сўнгги 5 йилда қуролланиш учун етказиб берилган энг янги ракеталардир. Бундан ташқари, ХХР да 1960-йиллардан қолган ядровий захиралар ҳам мавжуд бўлиб, улар эҳтиёт қилиб сақланмоқда. Масалан, Т-34 танклари ва ўша пайтлардаги самолетлар ажойиб техник ҳолатда – ҳаммаси мойлаб қўйилган ва ўз вақти-соатини кутяпти. Худди шу фикрни нисбатан янгироқ бўлган эскирган қуролларга ва айниқса, ядровий заряд ташувчиларга нисбатан ҳам айтиш мумкин.
Техник жиҳатдан ҳатто DF-41 сиз ҳам Хитой Евросиёнинг исталган нуқтаси зарба бериши ва зарурат туғилганда унчалик шиддатли бўлмаган жанглар билан 2-3 ҳафтада қитъанинг исталган нуқтасига етиб бориши мумкин. Бундан келиб чиқиб, Хитойни 1980-йилларда бўғиб ташлашга жазм этмаган Америка ҳозир ҳам бунга қарор қила олмайди, чунки йўқотишлар ғалаба натижасида олинадиган дивидендлар билан қопланмайди. Шундай экан – ядровий қуролларни ўйламай-нетмай кўпайтириш мутлақо асоссиз ва мантиқсиздир. Исроил каби кичик мамлакатлар ёки Россия каби паст технологик мамлакатлар учун хос бўлган ер устида жойлашган ракеталарга Хитойнинг эътибор қаратиши янада ғалати бўлиб туюлади. Англия ва Франция эса аллақачон асосий эътиборни сув ости кемаларга қаратяпти.
Умуман, биз Хитой нимага тайёргарлик кўраётганини билмаймиз, лекин, албатта, Америка Қўшма Штатлари билан урушга эмас. Ёки хитойликлар бу ракеталарни ўзлари билан бошқа барча ташувчилар йўқ қилинадиган урушдан кейинги (сув босишдан кейинги?) дунёга олиб боришни режалаштирган. Дунёда геосиёсий вазият кескинлашганига қараганда, тез орада жавоб оламиз, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз!