loader
Foto

Хитой Америкага ичи жанговар ўрмон суваракларига тўла десант баржасини жўнатди

CBP хабар беришича, 17 июль куни Ҳиндистоннинг Парадип шаҳридан Мексиканинг Вера Круз орқали келган Pan Jasmine кемаси Нью-Орлеан шаҳридан дарё бўйлаб пастга лангар ташлаган.

Кемани дастлабки текшириш айрим хавотирларни уйғотди, чунки «маҳкамлаш» сифатида маълум бўлган аввалги алюминий юкини ҳимоя қилиш учун фойдаланилган ёғоч Мексикада тушириб қолдирилмасдан, палуба бўйлаб сочилиб ётганди. Бу эса CBP ва USDA ходимларини кемани яхшилаб текширишга ундади, натижада бешта алоҳида зараркунандалар турини, шу жумладан АҚШ қишлоқ хўжалигига жиддий таҳдид соладиган иккита турни (яъни, Cerambycidae қўнғиз турини ва қирол чумолиларни босиб оладиган Myrmicinae) топилди.

Кўп миқдордаги чиқиндилар ва зараркунандалар мавжудлиги сабабли кемага АҚШ сувларидан зудлик билан чиқиб кетиш, қолдиқларни юк бўлимига жойлаш ва АҚШга қайтишдан олдин палубаларни тозалаш буюрилган. Pan Jasmine 21 июл куни кемаларни утилизация қилиш хизматлари учун Багама оролларининг Фрипорт шаҳрига жўнаб кетди.

CBP маълумотларига кўра, церамбицидлар 1996 йил Нью-Йоркда, сўнгра Чикагода топилган. Келиб чиқиши Хитой ва Корея ярим оролидан бўлган Cerambycids ёғоч материаллар ташишда тасодифан АҚШ келиб қолган ва икки йил давомида 7000 га яқин дарахтларнинг йўқ қилинишига олиб келган. 1996 йилдан 2003 йилгача бўлган даврда амалга оширилган церамбицидларни йўқ қилиш бўйича кампаниялар, АҚШ Қишлоқ хўжалик вазирлигининг ўрмон хизмати баҳолашича, 537 миллион доллардан ошиққа тушган.

«Агар қурилиш материаллари АҚШ га туширилганида, Луизианага жойлаштирилган, бу ердан эса ҳашаротлар маҳаллий табиий муҳитга чиқиши ва беҳисоб зиён етказиши мумкин эди», – деди Янги Орлеан порти директори Терри Эдвардс. «Қолган жиҳатлардан қонуний бўлган етказиб беришда ёгоч материалларни текшириш Дала операциялари бошқармаси мутахассислари мамлакат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам берадиган унчалик машҳур бўлмаган усуллардан биридир. Мен бу хавфли зараркунандаларни аниқлагани учун АҚШ Қишлоқ хўжалик вазирлиги персонали ва қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассисларимиз билан фахрланаман».

Ушбу янгиликни шарҳлаган zerohedge.com сайти ёзишича, Хитой минг йиллар давомида ҳашаротлардан уруш олиб бориш воситаси сифатида фойдаланади, бироқ, зараркунандаларнинг қасддан олиб кирилганини исботлаш қийин. Лекин шунга қарамай, билвосита далиллар ҳашаротлар қасддан олиб кирилганидан далолат беради.

Биринчидан, кеманинг ҳайдаб юборилиши билан боғлиқ вазият ўзига хосдир – zerohedge.com бош муҳаррири ёш бола эмас ва у бунга ўхшаш ҳолатни ҳатто эслолмади ҳам. Иккинчидан, зараркунандаларни келтирган кема кандайдир муҳожирлар тўла баркас эмас, балки жиддий бизнес – алюминий ташиш билан шуғулланадиган фирмага тегишли. АҚШ портларида амал қиладиган қонунларни фирмада яхши билишади ва бундай хатога йўл қўйиш эҳтимоли жуда паст. Ва ниҳоят, кема бортида бир эмас, бешта зараркунда бўлган, улардан иккитаси ўта хавфли ҳисобланади.

Умуман олганда, ҳамма нарса шуни кўрсатадики, Хитой деярли очиқ биологик урушга ўтди ва ўз ҳаракатларини яширмаяпти. Одатда бу фақат қизғин, кенг кўламли урушга тайёргарликнинг охирги босқичида кузатилади, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.