АҚШ ҳарбий денгиз кучлари ҳалокатга учраган Mercer Street танкер бортига кўтарилди ва кеманинг хавфсизроқ жойга ўтишига ёрдам берди. Баёнотга кўра, АҚШ ҳарбийлари зудлик билан тергов ўтказган ва ҳозирда «ҳужум содир бўлгани аниқ визуал далиллари»га ишора қилмоқда.
«Дастлабки белгилар УУА ҳужумидан яққол далолат беради», – деди АҚШ ҲДК. Ҳозирги пайтда америка ҳарбий кемалари - авианосец USS Ronald Reagan ва эсминец USS Mitscher денгизда Mercer Street кемасини хавфсиз портга кузатиб қўймоқда.
Исроиллик миллиардер Эял Оферга тегишли бўлган Лондондаги Zodiac Maritime компанияси жума куни эълон қилган баёнот ҳужум оқибатида икки нафар экипаж аъзоси – битта руминиялик ва битта британ денгизчиси ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Шундан кейин берилган Эрон давлат оммавий ахборот воситалари баландпарвоз баёнотларида бу ҳужум сўнгги Исроил ҳужумлари ва саботаж операциялари, шу жумладан, Сурия ҳудудида Эрон томонидан қўллаб-қувватланган мақсадларга қарши сўнгги ҳаво ҳужумларини учун "қасос" сифатида Ислом Республикаси томонидан амалга оширилгани тасдиқланди.
Жума куни кечқурун ва шанба куни тонгда Исроил ОАВ ва The New York Times хабарларида уларнинг сўзларидан иктибос келтирилган Исроил разведкаси расмийларининг айтишича, танкерга битта эмас, бир нечта дрон ҳужум қилган.
Буларнинг барчаси, эҳтимол, шуни англатадики, агар яқинда бўлиб ўтган «қонга қон, жонга жон» ҳарбий зарбалар тарихи нишон бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлса, биз жиддий авж олишининг гувоҳи бўламиз. Бу эса Венада АҚШ ва Эрон ўртасида ядро дастури бўйича билвосита музокараларнинг келгуси еттинчи босқичи истиқболи учун яхши эмас, чунки улр бошланмасдан якун топиши мумкин.