Полимер пластикдан тайёрланган янги 20 фунтли банкнотнинг намунаси сув қоғоздаги белгида камалак спектрини кўрсатади ва ижтимоий тармоқларда қаттиқ ғазабга, жумладан, бойкот чақирувларига сабаб бўлди.
Миср диктатори Абдул-Фаттоҳ ас-Сиси томонидан 2019 йилда очилган янги қурилган ал-Фаттоҳ ал-Алим масжиди тасвирлангани учун 10 фунтлик банкнотнинг намунаси ҳам танқид қилинди.
Ғазабланган бир фойдаланувчи Твиттерда ёзишича: «Бизда юзлаб машҳур масжидлар ва тарихий ёдгорликлар турганида гей-байроқли 20 фунт ва Абдул-Фаттоҳ ас-Сиси масжиди тасвирланган 10 фунт қийматидаги банкноталар!»
Бошқа бир фойдаланувчи ёзишича: «Бу катта жанжал ва гуноҳдир! Ҳукумат/Марказий банк/ тегишли вазирликлар миллий валютамизга масжиддаги гей байроғи образини жойлаштириш каби ушбу қабиҳ ҳатти-ҳаракати учун масъулдирлар! Улар буни тузатишлари ва узр сўрашлари керак!»
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган танқидга жавобан, Марказий Банк журналистларга банкноталар моделлари "дастлабки" эканлиги ва ноябрь ойида босиб чиқирлишидан олдин ўзгартирилиши мумкин, деб айтди.
Умуман олганда, албатта, буларнинг ҳаммаси ЛГБТ рамзлари билан боғлиқ бўлмаса керак, лекин Сиси диктатураси мода мавзусида "хайп" қилишга қарор қилган бўлиши ҳам мумкин. Миср жамияти жуда консерватив. Pew Research Center тадқиқот маркази томонидан 2013 йилда ўтказилган сўров натижаларига кўра, мисрликларнинг 95 фоизи гомосексуализм жамият томонидан қабул қилинмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Миср ҳукумати камалак байроғини намойиш қилган ЛГБТ фаолларини таъқиб қилган.
Эҳтимол, банкнота дизайнининг муаллифлари оддий камалакни назарда тутгандир. Афсуски, XXI асрда оддий камалак энди йўқ.