ОАВ маълумотларига кўра, бу Афғонистонда «Толибон» томонидан қўлган олинган вилоят маркази даражасидаги олтинчи шаҳардир. Айбак билан боғлиқ ҳолатда маҳаллий оқсоқоллар шаҳар ҳокимиятини жангсиз таслим бўлишга чақирганидан сўнг «Толибон» шаҳарга жангсиз кириб келди. «Губернатор бунга рози бўлди ва қўшинни шаҳардан олиб чиқди», - деди Саманганий, эндиликда «Толибон» Айбакни тўлиқ назорат қилаётганини аниқлаштириб.
«Толибон» ҳам Айбак қўлга олинганини тасдиқлади, деб хабар қилди ОАВ.
Шу билан бир пайтда «Толибон» унинг жангчилари Афғонистон шимолидаги энг йирик шаҳар саналган Мозори-Шарифга кирганини эълон килди, лекин бу ахборот ҳали тасдиқланмади.
Аввалроқ, август ойида «Толибон» ҳаракати Заранж (Нимроз вилояти маркази), Шибирғон (Жаузжон вилояти маркази), Талукан (Тоҳар вилояти маркази), Сари-Пул (шу номли вилоят маркази), Қундуз (шу номли вилоят маркази) шаҳарларини қўлга киритган.
Сўнгги бир неча ҳафта давомида «Толибон» гуруҳи жангарилари жадал суръатларда Афғонистондаги кўплаб ҳудудларни, жумладан, қўшни мамлакатлар билан чегаралардаги бир нечта асосий стратегик нуқталарни қўлга киритди. Шунингдек, улар бир нечта вилоят марказларига ҳам таҳдид солмоқда. Бу ҳолат Афғонистондан АҚШ ва унинг иттифоқчилари қўшинлари олиб чиқилиши шароитларида рўй беряпти.
АҚШ ва унинг НАТО бўйича шериклари 2021 йил май ойидан ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлади. Дастлаб ушбу операция 2021 йил 11 сентябрга якунланиши режалаштирилганди. Бироқ, маълум бўлишича, жараён кутилганидан тезроқ кетмоқда.