loader
Foto

Трамп Афғонистондаги «мағлубият» туфайли Байденни истеъфо беришга чақирди

"Байденнинг Афғонистон билан қилган ишларига ақл бовар қилмайди. Бу тарихдаги катта мағлубиятлардан бири бўлади",- дейилади жаноб Трампнинг баёнотида. Ушбу баёнотни 45-президентнинг вакили Лиз Харрингтон Twitter да эълон қилди. "Байден Афғонистонда қилган ишлари учун шармандаларча истеъфога чиқиш вақти келди",- деб қўшимча қилди собиқ президент. Унинг қайд этишича, жаноб Байденнинг сайланишини умуман ноқонуний деб ҳисоблайди.

Бир кун олдин «Толибон» ҳаракати Афғонистонда Кобулни ўз назоратига олди. Ҳаракат бутун мамлакатни назорат қилаётганини таъкидламоқда. «Толибон» АҚШ қўшинлари ва уларнинг НАТО бўйича иттифоқчиларини апрелдан бошлаб олиб чиқиш шароитларида ҳужум уюштирди. Қўшинларини олиб чиқиш қарори Доналд Трамп маъмурияти даврида қабул қилинган эди.