«Барча учун умумий амнистия эълон қилинди..., шундай экан, тўлиқ ишонч билан одатий ҳаётга қайтишингиз мумкин»,— дейилади «Толибон» баёнотида.
Жангарилар шунингдек, афғон хавфсизлик кучлари вакилларига ҳам амнистияни кафолатламоқда, деди Россиянинг Кобулдаги элчиси Дмитрий Жирнов. Унинг сўзларига кўра, ҳаракат аъзолари «ҳеч қандай таъқиб қилиш, тозалаш бўлмайди» деб ваъда берди.
15 август куни «Толибон» аъзолари Афғонистон пойтахтига кириб келди, лекин шаҳарга ҳужум қилмади ва ҳокимиятни тинч йўл билан топширишни таклиф қилди. Шу куннинг ўзида мамлакат президенти Ашраф Ғани истеъфо берди ва Афғонистонни тарк этди. Россия Федерацияси ТИВ хабар беришича, РФ мамлакатнинг янги ҳукумати билан ишчи алоқалар ўрнатди.