loader
Foto

«Толибон» аёлларга таълим олишни тақиқлаш ва паранжи тақишни мажбурий қилиш ниятида эмас

“Паранжи ҳижобнинг мумкин бўлган ягона тури эмас, ҳижобнинг ҳар хил турлари мавжуд ва у фақат паранжадан иборат эмас”, – деди у.

«Толибон» матбуот котиби шунингдек, халқаро ҳамжамиятни янги ҳукумат мамлакатда аёллар таълимига аралашмаслигига яна бир бор ишонтирди. "Аёллар бошланғич таълимдан тортиб олий таълимгача олишлари, яъни университетларда ўқишлари мумкин. Буни Доҳа ва Москвада бўлиб ўтган халқаро анжуманларда айтиб ўтганмиз.

Бизнинг назоратимиз остидаги минглаб мактаблар ишлашда давом этмоқда”, – деди у.

Бироқ, янги Афғонистон раҳбарияти томонидан кўп сонли ишонтириб айтишларга қарамай, ғарб сиёсатчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари «Толибон» =аракати томонидан эҳтимолий суиистеъмоллар борасида бонг уришни давом эттирмоқда.