Масжидларда қавм олдида сўзга чиққан дин пешволари жамиятда диний бирдамлик ва адолат учун сўзладилар.
Шуниси эътиборлики, айри «Толибон» вакиллари шиалар масжидларига ташриф буюрди.
Аввалги йилларда, шу куни ҳокимият учун энг муҳим масалалардан бири масжидга келувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш эди. Шу мақсадда улар ҳатто заиф ҳудудлардаги аҳолини вақтинча қуроллантиришарди. Бироқ, бугун ушбу кун ҳеч қандай тартиб бузишларсиз ўтди. Бироқ, маҳаллий матбуотга кўра, аввалги йилларга қараганда масжидларга камроқ одам ташриф буюрган.