Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан бири ўз шарҳида Чеченистон раҳбарининг маслаҳатчисидан толиблар «красавчик»ларми деб сўради. «Матуридий-ханафийлар («Толибон» ҳам, афғонларнинг катта қисми каби, шу оқим вакилларидир- "Лента.ру" изоҳи) ҳар доим «красавчик»лар», — жавоб берди Шахидов.
Аввалроқ Қодиров «Толибон» назорат ўрнатган Афғонистондаги воқеаларни АҚШ нинг мусулмонларга қарши навбатдаги қаллоблиги деб атаганди ва «Толибон» туфайли воқеалар ривожининг энг салбий оқибатларига тайёр туришга чақирган эди. Унинг фикрига кўра, радикал ҳаракат АҚШ лойиҳаси ҳисобланади.
2019 йил октябрида Қодировнинг маслаҳатчиси XVIII асрда яшаб ўтган имом Муҳаммад Абдулваҳҳоб таълимоти тарафдорлари билан Twitter да баҳс уюштирган эди. Баҳсда Саудия Арабистони собиқ муфтийсининг невараси ибн Боз Солиҳ ҳам қатнашган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Шахидовни саволлар ва даъваларга кўмиб ташлайди, бироқ у хабарларнинг аксариятини эътиборсиз қолдиради. Орадан маълум вақт ўтгач, Қодиров Бахрейнга ишчи ташриф билан, лекин республика раҳбарининг доимий таржимони ролини ҳам бажарадиган Шахидовсиз йўл олади.
Шахидов араб тилини чет элликлар учун институтда ўрганган. Чеченистондаги диний ва жамоатчилик фаолияти давомида у кўплаб хорижий анжуманларда Россия манфаатларини ҳимоя қилган.