Нашр суҳбатдошлари еҳтимолий қарорнинг сабаби муҳим халқаро кўмакнинг йўқлиги, буларсиз ҳарбий қудратда қаршилик кучларидан устун турган «Толибон»га қаршилик кўрсатиш маъносиз эканини таъкидламоқда, дея қайд этади РБК.
«Толибон» Афғонистоннинг деярли бутун ҳудуди устидан назорат ўрнатган. Кобулнинг шимоли-шарқидаги Панжшер унинг назоратида бўлмаган вилоят бўлиб қолмоқда.
Афғонистоннинг шимолидаги асосан тоғли жойлардан иборат Панжшер вилояти 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» режимига қаршилик марказига айланди. Шу билан бирга Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ Аҳмад Масъуд отрядлари назоратидаги минтақага келди. У ўзини муваққат давлат раҳбари деб эълон қилиб, «Толибон»га қаршилик кўрсатишга чақирди. Исёнчилар армиясида бир неча минг жангчи бор, улар орасида собиқ мунтазам ҳукумат қўшинлари аъзолари мавжуд.