loader
Foto

«Толибон» вакили Мужоҳид Ғарбни Афғонистондан шифокорлар ва ўқитувчиларни олиб чиқиб кетаётганликда айблади

"Улар мамлакатимиз ишларига аралашмаслиги ва инсон ресурсларини: ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа керакли одамларни олиб кетмаслиги лозим. Америкада улар улар идиш-товоқ ювувчи ёки ошпаз бўлиши мумкин. Бу инсонийликдан эмас", - деди Мужоҳид New York Times га берган интервьюда.

Унинг айтишича, «Толибон» Қўшма Штатларга ишлаган собиқ таржимонлар ва бошқа афғонларни таъқиб этмайди ва бу одамларга ватанид ҳеч нарса хавф солмайди.

Аввалроқ Мужоҳид АҚШ афғон эитасини мамлакатни тарк этишга ундамаслиги лозим, деб айтганди.