Камида ўн нафар АҚШ ҳарбий хизматчилари Кобулда худкуш-террорист томонидан содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлди, хабар қилади FoxNews телеканали номи ошкор қилинмаган америкалик амалдорларга таяниб. Аввалроқ ОАВ. АҚШ вакилларига таяниб маълум қилганидек, аэропорт яқинида ҳужум оқибатида тўртта денгиз пиёдаси ҳалок бўлган ва УЧ киши яраланган.
Камида ўнта АҚШ денгиз пиёдаси ва аскарлар пайшанба куни Кобул аэропортида худкуш-террорист томонидан содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлди, хабар қилади телеканал амалдорларга таяниб.
Пайшанба куни Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш рўй берди, шундан биттаси Baron меҳмонхонаси яқинида бўлиб, ОАВ маълумотига кўра у ерда чет элликлар, жумладан, британиялик ва америкалик фуқаролар бўлган. Маълум қилинишича, биринчи портлаш худкуш-террорист томонидан содир этилган, кейин мина қўйилган автомобиль портлаган. ОАВ маълумотига кўра, портлаш оқибатида 60 кишидан ортиқ ҳалок бўлган ва 150 кишидан ортиқ яраланган.