loader
Foto

Ҳақиқий муқобил вариант: «Толибон» ёки чексиз қирғин

Бироқ кеча озгина бўлса ҳам ақл-идроки бўлган одамлар бошқа бир нарсани кўриши мумкин бўлди – «дунёвий прогрессив Афғонистон» билан унинг ўрнига келган «ўрта аср толибони» ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ ва бўлмаган ҳам. Ахир шу «дунёвий прогрессив Афғонистон» фақат исламофоблар тасаввурида мавжуд бўлган. Ҳақиқатда эса, улар шундай, деб тасаввур қилганлари биринчидан, Афғонистон Ислом Республикаси, деб аталган ва уларнинг дунёвийлик ҳақидаги тасаввуридан анча узоқ бўлган, иккинчидан, чет эллик ҳомийлар уни ўз ҳолига ташлаб қўйиши билан бирданига йўқ бўлиб кетган оптик иллюзия бўлган. Агар Сурия ёки Мисрда «дунёвий кучлар» ўзи учун курашишга қодир бўлса, Афғонистонда улар деярли ҳеч қандай қаршиликсиз йўқ бўлиб кетди.

Аммо, кеча маълум бўлишича, Афғонистонда «Толибон»га бошқа муқобил вариант бор экан. Лекин бу дунёвийлик ва тараққиёт тарафдорларини, албатта, агарда улар «қанча ёмон бўлса, шунча яхши» тамойилига амал қилмайдиган бўлса (бундайлар ҳам етарли), уларни хурсанд қилиш эҳтимоли йўқ ҳисоби. Ҳа, бу дарҳақиқат «Толибон» га муқобил вариант, америкаликларни тезроқ чиқиб кетишга мажбур этиш ва «жаҳлдор терговчи» ёнида ўзини «раҳмдил терговчи» қилиб кўрсатиш мақсадидаги айёрона юриши эмас. Зеро, бу ҳақда ўткан куни АҚШ президенти Жо Байден ҳам, АҚШ армияси Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Кеннет Маккензи ҳам айтиб ўтди.

Шундай қилиб, «Толибон» ўз (!) мамлакатида ўрнатаётган тартиблар кимгадир ёқадими йўқми, уларни четдан кузатиб турганлар биринчи галда бошқа нарса ҳақида ўйлашлари керак. «Толибон» биронта мамлакатга ҳужум қилмоқчи эмас, ҳеч бир мамлакатда теракт уюштирмаган (ал-Қоида – умуман бошқа масала). Улар хорижий қуролли кучлар, мамлакатни қон уммонига ғарқ қилганига қарамасдан, уларнинг чиқиб кетиши учун вақт беришди. Улар барча мамлакатлар, жумладан, ўз мамлакатларини вайрон қилиш учун масъул бўлганлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини эълон қилдилар. Уларга муқобил вариант эса «афсонавий» дунёвий кучлар эмас, ислом ниқоби остида бутун дунёга қарши чекиз уруш олиб боришни хоҳлайдиган, ҳеч қандай чегараларни фарқламайдиган, фуқаро ва ҳарбий нишонларни ажрата олмайдиган, йўлида дуч келган ғайридинлар ва мусулмонларни ажратиб ўтирмайдиган шахслар ҳисобланади. Шу сабабли «дунёвий муқобил вариант» тарафдорлари келаси сафар «Толибон»ни ағдариш ёки бу ишни мақсад қилганларни қўллаб-қувватлашга қарор қилса, бунинг натижасида ўзи билан «демократия ва тараққиёт» эмас, балки чексиз ва поёнсиз қирғин олиб келадиган кучлар кўтарилиши ҳақида ўйлаб кўрсинлар.

Агар бу вазиятга шу нуқтаи назардан қарасалар, эҳтимол, америкаликларнинг Афғонистондан чиқиб кетиши уларнинг заифлиги ёки аҳмоқлиги билан эмас, балки охир-оқибат (жумладан, «Толибон»нинг эволюцияга қодирлигини кўриб) бу мамлакат устидан назоратни афғон миллатининг катта қисмига таянадиган ва келишувга келиш мумкин бўлган кучга топшириш ишончлироқ бўлишини тушунганликлари билан боғлиқ деган «доҳиёна» фикр уларнинг ҳам хаёлига келар.

Ушбу келишувга келиш хислатини толиблар нафақат сўз билан, балки амалда ҳам – Кобулни тинч йул билан қўлга киритиш, ҳимоясиз қолган маҳаллий ва хорижий душманларини намойишкорона оммавий жазолашсиз, мамлакатнинг барча сиёсий кучлари, жумладан, уларга қарши уруш олиб борган собиқ ҳукумат вакиллари билан музокаралар ўтказиш асносида исботлаб беришди. Ҳаттоки Панжшерда уларга қарши қўзғолон кўтарганларга ҳам можарони тинч йўл билан ҳал этиш ва уларни янги афғон ҳукуматига киритишни таклиф қилдилар.

Яъни, фантазиядан ташқари, ҳақиқий ҳаётда танлов "камалак ранг демократлар" ва "даҳшатли фундаменталистлар" ўртасида эмас, балки қоидаларга риоя қила оладиган ва мамлакат ичкарисида ва ташқарисида мулоқот қилишга тайёр бўлганлар ва фақат ўлдиришни истаганлар ва ҳеч ким билан музокара қилмоқчи бўлмаган ва ҳар қандай халқаро меъёр ва қоидаларга риоя қилмайдиганлар ўртасида бўлади. Буни ўзимиз ҳам тушуниб, бошқаларга ҳам тушунтиришимиз керак.

«Толибон» ўз мамлакатида ўрнатаётган ва улар ҳақида турли даҳшатлар ҳикоя қилинаётган тартибларга келадиган бўлсак, гап ўн йилликлар давомида уруш ва анархия оқибатида издан чиққан мамлакат ҳақида кетаётганини англаш ва тушунтириш зарур. Агар бу мамлакат халқи «Толибон» ва у ўрнатаётган тартибларда адолат ҳимоячиларини кўрмаганида, улар америкаликлар мамлакатни тарк этиши билан атиги икки ой ичида ўз ҳокимиятини бутун Афғонистонга ёйишига асло йўл қўймаган бўларди.

Шунинг учун бу мамлакатни тинч қўйинг, унинг ўзига келишига йўл беринг, ўз яраларингизни даволанг. Шу аснода сиз ёки «Толибон» миллий ҳокимият сифатида афғон халқига керак бўлган тартиб ўрнатишини кўрасиз, ёки улар ўз эҳтиёжлари ва иродаларига қарши бориб, талабларни қондирмаса, худди бошқа ҳокимиятлар каби, уларнинг ҳам ҳокимият тепасидан кетишига гувоҳ бўласиз, инша Аллоҳ...

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР