loader
Foto

АҚШ Афғонистонда ИД жангарисига қарши махсус операция ўтказди

"АҚШ қуролли кучлари бугун «Хуросондаги ИД» ҳужумлар ташкилотчисига қарши масофавий аксил-террор операцияси ўтказди", - деди Урбан.

"Зарба Афғонистоннинг Нангархар вилоятида учувчисиз учиш аппарати ёрдамида амалга оширилди. Дастлабки тахминларга кўра, нишонни йўқ қилдик. Тинч аҳолиси орасида ўлик ва ярадорлар ҳақида бизга маълум эмас", - қўшимча қилди у.

Жума куни Оқ уй АҚШ президенти Жо Байденнинг ҳарбий қўмондонлар, дипломатлар ва миллий хавфсизлик бўйича ўз жамоаси билан учрашуви якунларига кўра америка етакчиси «Хуросондаги ИД» гуруҳига қарши операциялар ўтказиш учун америка қуролли кучлари қўмондонлигига барча зарур ваколатлар берганлигини маълум қилган эди. Таъкидланишича, Байденга шунингдек, «Кобулда яна битта теракт бўлиш эҳтимоли бор, лекин аэропортни ҳимоя қилиш бўйича максимал чоралар кўриляпти» деб хабар берилган.

26 август куни ғарб мамлакатлари хорижий фуқароларни у орқали эвакуация қилаётган Кобул аэропорти биноси олдида ИД террорчилар томонидан уюштирилган теракт содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 200 дан ортиқ киши, жумладан, 13 нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Байденнинг баёнотига кўра, АҚШ айбдорларни топади ва ҳозирда ИДга қарши зарбалар режалари тайёрланяпти. Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон» радикал ҳаракати рўй берган воқеани қоралаб чиқди ва айбдорларни жавобгрликка тортишга ваъда берди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР