loader
Foto

Прометей фильми 20 йилдан бери воқеликдир

Ҳар доим оммабоп мавзулар билан бўлгани каби, РНК-вакциналар мавзусига уларнинг ҳужайра биологияси борасидаги билимлари ўрта мактаб ёки коллежнинг ақлан ноқис ўқувчилари учун мўлжалланган дарсликнинг ўн саҳифасида баён килинган расм ва матн билан чекланадиган кўплаб одамлар қўшилди. Бироқ бу ожиз билимлар одамларга «Худо гени», яна қандайдир генлар ҳақида бутун бошли назариялар қуришга халал бермайди. Айниқса, Иезекиилдан иқтибос келтиришдан молекуляр биология бўйича китоблардан иқтибос келтиришга ўтган черков хизматчиларидан ушбу бидъатни эшитиш кулгилидир.

Вакциналарни қанчалик зўр бериб «ўтказиш»га ҳаракат қилишлари, бунинг учун бутун жаҳон иқтисодиётининг дабдаласини чиқарганликларига қараганда, уларда қандайдир тузоқ борлиги аниқ, лекин бу тузоқ РНК билан ҳеч қандай тарзда боғлиқ эмас, чунки РНК/ДНК билан боғлиқ вазият ҳатто фитна назариячиари ва «авлиё ота»лар тасаввур қилиши мумкин бўлганидан ҳам анча ёмондир. Бир томондан, бу ҳақида мақолалар ёзиш учун вақт топа олмадик, чунки одамлар фақат соқол қўйган ва кўзойнак таққан машҳур адептлар асарларини яхши кўрадилар, бошқа томондан, асарни далиллаш учун у ёки бу илмий материаллар керак, уларни эса очиқ фойдаланишда топиб бўлмайди.

Бироқ, бугун қандайдир омадли келди ва халқ GLP да 2019 йил чоп этилган ва «Худо гени» адептари учун ҳақиқий шок бўладиган ибратомуз мақолани топдилар. У биз учун ҳам маълум даражада шок бўлди, чунки ҳужайра биологияси борасида маълум билимларга эга бўлган ҳолда биз турли ёпиқ лабораториялар қайси йўналишда ишлаётганини фаҳмлардик, лекин бу жараён бу қадар ҳаддидан ошиб, ҳаммаси шунчалик ёмон деб ўйламагандик.

Материалнинг умумий моҳияти шунга бориб тақаладики, замонавий (биз ўйлаганимиздек) мРНК технологияси муайян чекловларга эга. Улар ҳужайрадан ташқарида РНКни барқарорлаштириш учун липид наноқисмлардан фойдаланишдан иборат. Бу РНКни жуда паст ҳароратда сақлаш ва кейинчалик РНКни танага тўғридан-тўғри юборишни талаб қилади. Бироқ, бу муаммо аллақачон бартараф этилган ва РНК аэрозол шаклида қулланиши мумкин. Масалан, кондиционерлар орқали. Ёки самолёт (вертолет)лардан. Ёки кўча сув сепувчилари ёрдамида - бу қулайроқ бўлади.

Бошланишига мақоладан озгина иқтибос келтириб ўтамиз:

Ҳужайраларни терапевтик оқсилларни ишлаб чиқаришга ундаши мумкин бўлган ахборот РНК турли касалликларни даволаш учун катта истиқболлар очади. Бу ёндашув учун энг катта тўсиқ ҳозирга қадар мақсадли ҳужайраларга мРНК молекулаларни етказиб бериш учун хавфсиз ва самарали йўлларини топиш бўлган.

Ўпка касалликларини даволашнинг янги усулларига олиб келиши мумкин бўлган тараққиёт шундаки, Массачусетс технология институти тадқиқотчилари мРНК нинг ингаляция шаклини ишлаб чиқдилар. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу аэрозол муковисцидоз каби касалликларни даволаш учун тўғридан-тўғри ўпкага юборилиши мумкин.

Массачусетс технология институти кимё муҳандислиги кафедраси доценти ва тадқиқотнинг катта муаллифи Дэниел Андерсоннинг айтишича: «мРНКни ингаляция орқали етказиб бериш қобилияти турли хил ўпка касалликларини даволаш имконини беради, деб ўйлаймиз».

Тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, улар сичқонларнинг ўпка ҳужайраларини мақсадли оқсил – ушбу ҳолатда биолюминесцент оқсил ишлаб чиқаришга ундаши мумкин. Уларнинг айтишича, агар шу даражада муваффақият терапевтик оқсиллар билан ҳам эришилса, бу кўплаб ўпка касалликларини даволаш учун етарли бўлиши мумкин.

Ахборот РНК ҳужайраларни маълум бир оқсиллар ишлаб чиқаришга мажбур қиладиган генетик инструкцияларни кодлайди. Кўпчилик тадқиқотчилар генетик касалликлар ёки саратон касаллигини даволаш учун мРНК ишлаб чиқиш устида ишлайди ва моҳиятан ўз ҳужайраларини дори-дармон ишлаб чиқариш бўйича фабрикага айлантиради.

мРНК организмда осон парчаланиб кетиши сабабли уни қандайдир ҳимоя ташувчида ташиш керак. Андерсоннинг лабораторияси илгари мРНК ва РНК интерференцияси (РНКи) деб номланган РНК терапиясининг бошқа турини жигар ва бошқа органларга етказиб берадиган материаллар ишлаб чиққан ва уларнинг баъзилари беморларга мумкин бўлган синов учун ишланмоқда.

Ушбу тадқиқотда олимлар молекулаларни бевосита ўпкага етказиб беришга имкон берадиган мРНК ингаляция шаклини яратишни истадилар. Аста ва бошқа ўпка касалликларидан мавжуд кўплаб дорилар таркибида дори бўлган аэрозол чиқарадиган небулайзер орқали ёки дорининг кукунсимон зарраларини пуркайдиган ингалятор орқали нафас олишлари учун махсус мўлжалланган.

Массачусетс технология институти жамоаси аэрозолни етказиб бериш жараёнида РНКни барқарорлаштириши мумкин бўлган материал ишлаб чиқишга киришди. Айрим аввалги тадқиқотлар нафас олишда ютиладиган ДНКни ўпкага етказиш учун полиэтиленим (PEI) номли материални ўрганган. Бироқ PEI қийин парчаланади, шу сабабли мРНКни даволашда талаб қилиниши мумкин бўлган такрорий дозалашда полимер тўпланиб қолиши ва ён таъсир олиб келиши мумкин.

Бу потенциал ён таъсирларнинг олдини олиш учун, тадқиқотчилар PEI дан фарқли ўлароқ, биопарчаланадиган бўлган гипертармоқланган бета-аминоэфир деб номланган ижобий зарядланган полимерларнинг бир турига мурожаат қилди.

Жамоа томонидан яратилган, даметри тахминан 150 нанометр бўлган, люцифераза, биолюминесцент кодлайдиган мРНК ва полимер молекулалари аралашмасидан ташкил топган соҳалардан иборат.

Тадқиқотчилар бу зарраларни томчиларда суспензиялаб, небулайзер ёрдамида ичга ютиладиган аэрозол шаклида сичқонларга етказишди.

«Нафас олиш ўпкага оддий, аммо самарали етказиб бериш йўли сифатида ишлатилади. Аэрозол томчиларини нафас олганидан сўнг ҳар бир томчи таркибидаги нанопарчалар ҳужайраларга киради ва уларга мРНКдан ўзига хос оқсил ишлаб чиқаришни буюради», - дейди Пател. Тадқиқотчилар аниқлашича, сичқон мРНК ютганидан 24 соат кейин ўпка ҳужайралари биолюминесцент оқсил ишлаб чиқарган. мРНК тозаланиши билан оқсил миқдори вақт ўтган сари аста-секин камайиб борди. Тадқиқотчилар улар сурункали ўпка касалликларини даволаш учун мослаштирилган бўлса, талаб қилиниши мумкин бўлган такрорий дозаларни сичқонларга бериб, оқсил доимий даражасини сақлаб қолишга эришдилар.

Ўпканинг кейинги таҳлили шуни кўрсатдики, мРНК ўпканинг бешта қисмига тенг тақсимланган ва асосан ўпка сиртини қоплаган ўпканинг эпителиал ҳужайралари томонидан ютилган. Бу ҳужайралар муковисцидоз патофизиологиясида, шунингдек, сурфактант оқсилининг етишмаслигидан келиб чиқадиган нафас олиш қийинчилиги синдроми каби бошқа ўпка касалликларида иштирок этади. Лондон империя коллежидаги янги лабораториясида Пател мРНК асосидаги терапия бўйича тадқиқотларни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Бу тадқиқотда олимлар шунингдек, небулайзер ўрнига ингалятор орқали етказиш мумкин бўлади ва бу беморлар учун дори қабул қилишни енгиллаштиради, деб ҳисоблаб, нанозарраларни кукунга айлантиришни намойиш этдилар.

Шундай қилиб, агар қандайдир глобалистлар, марсликлар ёки бошқа ёмон одамлар мамлакатлар ва халқларнинг генларини таҳрир қилишга қарор қилсалар, улар эмлашга муҳтож бўлмайди, деб тахмин қилишимиз мумкин. Мақолада камтарона грантлар ҳисобига маошдан маошгача кун кўрадиган ўнлаб ходимлар ишлайдигна кичик лаборатория томонидан пуркаладиган РНК яратишдаги муваффақиятлар ҳақида гап боради. Лекин худди шу иш билан молиялаштириши чекланмаган ва минглаб ходимлар ишлайдиган лаборатория ўнлаб йиллар шуғулланадиган бўлса - улар анча кўпроқ тараққиётга эришади. Анча кўпроқ, нима эканлиги Прометей фильмида умумий маънода кўрсатилган:

Инсонларни тур сифатида йўқ қилиш вазифаси ҳеч ким томонидан белгиланмайди, лекин ҳужайра РНКга бемалол бироз ўзгартириш киритиш мумкин. Масалан, мамлакатлар ва халқлар орасида COVIDга ўхшаш қандайдир касаллик тарқатиш йўли билан. Ёки қандайдир лоҳаслик орқали. Одамлар митингларга бир жойга чиқиб, тўполон қила бошлашса, уларга тепадан ҳужайраларни қандайдир тинчлантирувчи оқсил ишлаб чиқаришга мажбур қиладиган РНК дорисини сепишади. Ҳамма дарҳол рози бўлди ва уйга кетди. Бўлди.

РНК – етарли даражада кўп функционалли молекула бўлиб, у қисман хотира учун ҳам жавоб беради. Хусусан, 1960-йилларда дастлаб лабиринт орқали югуришга ўргатилган каламуш билан тажрибалар ўтказилди, сўнг уларнинг миясини эзиб, ундан РНК чиқариб, умрида бу лабиринтни кўрмаган бошқа каламушларга киритишди. Шунга қарамай, мўъжизавий уколдан кейин каламушлар бутун умр шу лабиринт орқали ҳаракат қилгандек, мукаммал ҳаракат қила бошладилар.

Биринчи муваффақиятли ва таассурот қолдирадиган натижалар олгандан сўнг, бирдан, масалан парапсихология ва ойга парвозлар каби, мавзуларга қизиқиш йўқолган. Бу илмий матбуотда ушбу йўналиш, масалан, атом бомбасини муҳокама қилишгани каби тегишли нашрларсиз муҳокама қилиш бошланганини кўзда тутади. Кейин тўсатдан Mandela эффекти каби ҳодиса юз берди: "бу ҳеч қачон содир бўлмаган ва мана энди яна содир бўлди". Айни пайтда, зарур хотираларни оммага юклаш учун самолётдан озгина сепиш кифоя.

Яна нимани, қанча муддат ва қа мақсадда пуркашларини ҳали билмаймиз, лекин «Худо гени» каби асарлар ва воқеаларнинг ривожини кузатиб борамиз.