loader
Foto

«Толибон» Панжшер устидан назорат ўрнатди

Унинг сўзларига кўра, «Толибон» Афғонистонни тўлиқ қўлга киритганлигини нишонлай бошлади.

ТАСС манбасининг хабар қилишича, «Толибон» раҳбари Охундзода Афғонистоннинг олий раҳбарига айланади, бош вазир этиб эса Муҳаммад Хасан тайинланиши мумкин.

«Шимолий Иттифоқ» етакчилари айни пайтда Панжшернинг қўлга олингани ҳақида маълумотга изоҳ бермади.

Аввалроқ Панжшер ҳужуми муваффақиятсизликка учрагач, толиблар бир нечта туманни қўлдан бой бергани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Жангларда бой берилган ҳудудлар қаторида Каписдаги Хеза Аввал, Хеза Доввом ва Кох-Банд, Парвандаги Сайед-Хел, Чарикар ва Джабал ас-Сарадж туманлари айтиб ўтилганди. Бадахшон вилоятида қўзғолон бошланди ва толиблар бир нечта туманни тарк этишга мажбур бўлди.

«Толибон» ҳужуми 2 сентябрдан 3 сентябрга ўтар кечаси, қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Маъсуд билан музокаралар муваффақиятсизлик билан якун топганидан сўнг бошланди. У террорчилардан янги афғон ҳукуматининг барча қарорларини панжшерлик исёнчилар билан мувофиқлаштириш, шунингдек, уларга қурол-яроғини сақлаб қолишга имкон берини талаб қилган эди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР