loader
Foto

«Толибон» муваффақиятлари исламофобия ўсишига сабабчи бўлди

Ўтган ой #GoToAfghanistan хэштегли қайдлар Ҳиндистон ижтимоий тармоқларида тренд бўлди.

Кобул қулаганидан кўп ўтмасдан, ҳукмрон партия вакили бўлган ҳинд сиёсатчиси Рам Мадрав юз йил олдин, 1921 йил британ ҳукмронлигига ва ердан фойдаланиш борасида феодал тизимга қарши кўтарилган қўзғолонни такрорлашга чақирди. Ҳукумат раҳбари эса «толибон дунёқарашига тоқат қилмаслиги»ни айтди.

Мамлакатнинг шимолий-шарқий қисмидаги Ассам штатида 15 нафар мусулмон, жумладан, ислом уламолари, сиёсатчи ва журналист ижтимоий тармоқларда «Толибон»ни қўллаб-қувватлашдаги айбловлар бўйича ҳибсга олинди. Улар ўнлаб мусулмонларни қамоққа тиқишга имкон берган «террорга қарши қонун», яъни «Ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш ҳақида ҳужжат»га мувофиқ суд қилинади.

Уттар Прадеш штатидан мусулмон сиёатчи – Шафикур Рахман Барк шунчаки афғон халқининг америка босқинига қарши курашини ҳиндларнинг британ мустамлакачиларига қарши кураши билан таққослагани учун исён қўзғашда айбланмоқда.

“Ҳозир улар америкаликлар босқини остида, бундан олдин эса уларни Совет Иттифоқи босиб олганди. Улар, толиблар, ўз мамлакати учун озодлик истамоқда”, – деди у.

Ҳукумат бу баёнотни ноқонуний деб ҳисоблаб, сиёсатчи ва унинг икки шериги устидан жиноий иш очди. Барк "Ал-Жазира" га унинг сўзлари нотўғри талқин қилинганини ва «Толибон»нинг ҳокимиятга келиши Афғонистоннинг ички иши эканини айтмоқчи бўлганини тушунтирди.

Ҳиндистонда «Толибон» ғоялари тарқалишининг олдини олиш учун ҳукумат Деобандда терроризмга қарши кураш янги маркази очилгани ҳақида эълон қилди. Кичкинагина Деобан шаҳри бтун дунёга шуниси билан машҳурки, у ерда ўн минглаб машҳур олимлар етишиб чиққан ва «Толибон» ҳаракати юзага келган машҳур ислом университети жойлашган.

Аксил-террор маркази очилишига изоҳ бераркан, ҳукумат матбуот котиби Шалабх Мани Трипаси деди: “Толибоннинг варварлиги ҳақида янгиликларни эшитиб, Деобандда таҳдидларга зудлик билан қаршилик кўрсатадиган аксил-террор жамоа маркази очишга қарор қилдик».

Мухолифатчи Шафикур Рахман Баркнинг ишончи комилки, ҳукумат атайлаб исламофоб кайфиятларни қўзғатмоқда ва шу йўсинда келгуси сайловларда ғалаба қозонишни мўлжалламоқда. “Уттар Прадеш ҳукумати Деобандни терроризм учоғи деб атаб, исломга қарши сиёсат юритмоқда. Бу эса келажакда улар сайловларда ғалаба қозониш умидида нафрат сиёсатидан чекинмаслигини англатади ”, – деди у.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР