loader
Foto

«Толибон» тўғри ўралган афғон хотин-қизларга ишлаш ва таълим олиш ҳуқуқини ваъда қилмоқда

Бу ҳақида «Толибон» ҳаракати вакили Суҳайл Шахин Fox News билан суҳбатда маълум қилди.

Аёллар ҳуқуқларига риоя қилинади. Уларда ишлаш ёки таълим олиш билан боғлиқ муаммолар бўлмайди. Лекин биз (Афғонистон ва АҚШ) бир-биримизнинг маданиятимизни ўзгартиришга ҳаракат қилмаслигимиз керак. Сизнинг ҳижобсиз аёллар ишлаш ва таълим олиш имкониятига эга бўлишлари лозимлиги ҳақида сўзларингиз – бу маданиятимизни ўзгартиришга уринишдир. Сизда бунга йўл қўйилади. Бизнинг маданиятимизда эса улар (аёллар) фақат ҳижобда юрсагина ишлаши ва таълим олиши мумкин, -деди Шахин телеканал эфирида.

1 сентябрь куни Қатар пойтахти Дохада «Толибон» вакили Шира Муҳаммад Аббас Станикзай маълум қилишича, аёлларга ҳукумат таркибида вазир лавозимигача бўлган лавозимларда ишлашга рухсат этилади. Унинг сўзларига кўра, бундай имконият фақат АҚШ билан ҳамкорлик қилмаган аёлларга берилади.