loader
Foto

«Толибон» Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилди

Муҳаммад Ҳасан Охунд Бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Унинг биринчи ўринбосари этиб «Толибон» сиёсий офиси раҳбари Абдул-Ғани Бародар, иккинчи ўринбосари этиб - Абдул-Салом Ханафий (миллати ўзбек) тайинланди.

Толибон раҳбарияти вакили Амир Хон Муттақий Афғонистон Ташқи ишлар вазири бўлди. Мудофаа вазири лавозимини "Толибон" етакчиси муовини Муҳаммад Яқуб эгаллади. "Ҳаққоний тармоғи" раҳбари Сиражуддин Ҳаққоний Ички ишлар вазирлиги раҳбари этиб тайинланди.

«Толибон» матбуот котиби Забиуллоҳ Мужоҳид Маданият ва ахборот вазири бўлди. Мулла Абдул-Ҳақ Васиқ Афғонистон разведка хизмати раҳбари бўлди. Молия вазирлигига мулла Эядуллоҳ Бадрий бошчилик қилади.

Таълим вазири лавозимини Шайх Мавлавий Нуруллоҳ Мунир эгаллади. Мавлавий Абдулбоқи Ҳаққоний Олий таълим вазири бўлди. Муҳаммад Ҳаниф Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари этиб тайинланди.

Бош штабга Толибон дала қўмондони Қори Фасиҳуддин бошчилик қилади. Аввалроқ «Толибон» томонидан тайинланган Марказий Банк раҳбари Муҳаммад Идрис ўз лавозимини сақлаб қолди. Нуруллоҳ Нурий Чегара ва қабилалар вазирлигига бошлиқ бўлди.

Мулла Муҳаммад Исо Охунд Табиий ресурслар вазири, Мулла Абдул-Латиф Мансур Сув ва энергия таъминоти вазири бўлди. Мулла Абдул-Манан Умарий Жамоат ишлари вазирлигининг бошлиғи бўлди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мулла Муҳаммад Юнус Охундзода раҳбарлик қилади. Шайх Мавлавий Нур Муҳаммад Соҳиб Ҳаж ва вақф ишлари вазири бўлди. Ҳожи Халил Ал-Раҳмон Ҳаққоний Миграция ишлари вазирлиги раҳбари этиб тайинланди.

Шайх Муҳаммад Холид Мусулмон йўналиши вазири бўлди. Мулла Ҳамидулло Охундзода Авиация ва транспорт вазирлиги раҳбари этиб тайинланди. Мавлавий Нажибуллоҳ Ҳаққоний Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги раҳбари бўлди.

Мужоҳид ўзи эълон қилган ҳукумат таркиби вақтинчалик мақомга эга эканини, кабинетнинг барча аъзолари аслида вақтинчалик вазифасини бажарувчи мақомида ўз лавозимларида ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

Толибон Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилиш маросимига Россия, Туркия, Хитой, Эрон, Покистон ва Қатар вакилларини таклиф қилди. Бироқ, Анқара толиблар қўлидан ҳеч қандай таклифномани олганликни тасдиқламади.

6 сентябр куни Мужоҳид «Толибон» исёнкор Панжшер вилоятини эгаллаб, Аҳмад Маъсуд бошчилигидаги жангариларни мағлубиятга учратганини маълум қилди.