loader
Foto

«Толибон» норозилик намойишларини ёритишни тақиқлади

«Толибон» ҳаракати жангарилари сони норозилик намойиши қатнашчиларидан кўп бўлиб, журналистларга уларни воқеа жойларидан узоқлаштириш буюрилгани ҳамда эндиликда Афғонистонда бундай норозиликларни ёритишга йўл қуйилмаслиги ва тақиқланишини маълум қилдилар.

Менинг продюсеримни ушлаб қолишди ва у кейинроқ менга уни учта жангари дўппослагани, телефони ва ҳамёни олиб куйилганини айтди. Кейин уни қўйиб юборишган, гарчи у кучли ҳаяжонни бошидан кечирган бўлсада, ишлашни давом эттириш истагини билдирди. Ҳозир бу ерда кўплаб эркаклар ва аёллар, зуравонликка учраши мумкин эканлигига қарамасдан, худди у каби, мамлакатда рўй бераётган воқеаларни ҳужжатлаштириш истагида эканлигини билдирмоқда.

Биз шунингдек, воқеа жойида норозилик билдирган бир гуруҳ аёллар ушлаб қолинганидан хабар топдик, лекин уларнинг соғ-саломатлиги, озод этилгани ёки қўйиб юборилаганини билаймиз.

Бу, албатта, Афғонистонда рўй бериши мумкин бўлган воқеалар ҳақида хавотирли огоҳлантириш белгисидир. Бундай воқеалар «Толибон» ўз ҳукуматини, уларнинг 4 нафари АҚШ санкциялари остида бўлган 33 та мулладан иборат қаттиққўл ҳукумат шакллантиргани ҳақида эълон қилган куннинг эртасига рўй бермоқда.