Байден маъмурияти лавозим ваколатларини бажаришга киришганида, Эроннинг атом дастурини чеклаши, Эрон томонидан имзоланмаган ва қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (СВПД) сифатида маълум бўлган 2015 йилги атом битимига қайтишини эълон қилган эди ва кейинчалик Эрон ҳукуматига қарши санкциялаи бекор қилганди.
Шубҳасизки, атом пактини тиклашга умидсиз ҳаракат қилиб, Байден маъмурияти дарҳол Эроннинг ҳукмрон руҳонийларини тинчлантиришга киришди. Маъмурият аввалги маъмуриятнинг Эрон проксиларининг хусийлар гуруҳига максимал босим ўтказиш сиёсатини ўзгартирганда биринчи ён бериш амалга оширилди. Далиллар, жумладан, Бирлашган Миллатлар ташкилоти ҳисоботи Эрон режими Ямандаги хусийларга замонавий қурол-яроғ етказиб берганини кўрсатишига қарамай, Байден маъмурияти аввалги маъмурият хусийларга нисбатан қўллаган террорга қарши санкцияларнинг айримларини тўхтатди.
Кўп ўтмасдан Байден маъмурияти яманлик хусийларни террорчи ташкилот сифатида тан олинишини бекор қилди. Бундан ташқари, 2021 йил июнида Байден маъмурияти Эроннинг уч нафар собиқ амалдори ва бир нечта энергетика компаниясига қарши санкцияларни бекор қилди. Сўнгра, Эрон халқига ҳамда инсон ҳуқуқлари ва демократия ҳимоячиларига зарба берган ҳолда – Эрон режими қатли ом ташкилотчисини ўзининг навбатдаги президенти этиб сайлаганидан бир неча кун кейин – Байден маъмурияти Эрон олий ҳокимиятига қарши санкцияларни бекор қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Эрон муллалари нуқтаи назаридан, Байденнинг атом битимини жонлантиришга бўлган умидсиз уринишлари унинг заиф етакчилигини намойиш этди ва, шундай экан, Теҳронга вақт ютиш, кўпроқ ён бериш, атом дастурини олға суриш ва ядровий давлатга айланиш учун катта имконият берди.
Бу рағбатлантириш ва тинчлантириш сиёсатига қарамай, Эрон муллалари музокараларни чўзиш сиёсатини давом эттирдилар. Муллаларнинг сўнгги таклифларидан бири, дунёнинг барча давлатлари сабр-тоқатли бўлиши ва Эроннинг янги президенти Иброҳим Раисий ўз лавозимини эгаллашини кутиб туриши керак, деган фикр эди - шундагина Эрон музокараларни давом эттиришга тайёр бўлади.
Мана энди, дунё мамлакатлари жаноб Раисий лавозимини эгаллашига гувоҳ бўлишгач, муллалар келгуси 2-3 ой ичида ядровий музокараларни давом эттира олмасликларини айтишмоқда:
«… Эрон ҳукуматининг ҳисоблашича, ушбу музокаралар – Эрон халқининг ҳуқуқларини кафолатлашга имкон берадиган сезиларли натижаларга олиб келувчи музокаралардир», – деди ташқи ишлар вазири Хусейн Амир-Абдоллахян Эрон давлат телевидениеси орқали намойиш этилган интервью вақтида.
Шундай қилиб, Эрон атом дастури президент ёки ташқи ишлар вазири томонидан белгланмаслиги сабабли ушбу баёнот вақтдан ютиш ва уран бойитишни тезлатиш учун Эрон режимига яна бир баҳона сифатида янгради. Ҳозирча эса Эрон режими ядро қуролини яратиш учун зарур бўлган қурол-яроғ материалларини олишига 8-10 ҳафта қолгани ҳақида хабар қилинмоқда.
Оқ уйда олти ойдан сал кўпроқ ичида жаноб Байден маъмурияти аввалги маъмуриятлар ҳатто орзу ҳам қила олмаган кўплаб ғалабаларга эришди: пандемияни мағлуб этди, «Толибон»ни мағлуб этди, Кремлни бўйсундирди, Хитойни Тайван даъволари борсида ўтқазиб қўйди. Бироқ, агар оятуллоҳлар 8-10 ҳафта ичида атом бомбасини портлатса - бу ғалаба чинакам эпик ва тарихий бўлади, у узоқ вақт давомида бутун Яқин Шарқ томонидан эслаб қолинади.
Исроил кичик мамлакат ва унинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими бир тўда савдойилар томонидан учирилган битта катта кучга эга ракетани ўтказиб юборса, бу мамлакат учун бир фалокат бўлади. Оятуллоҳлар биринчи ядровий портлашдан бир кун ўтиб Исроил билан уруш бошлашлари аниқ эмас, лекин уларнинг хатти-ҳаракатларида минтақадаги қўшниларига ва ҳатто АҚШнинг ўзига ҳам таҳдид сола бошлаб, оёқларини стол устига қўйиб оладилар. Бундан ташқари, шу пайтдан бошлаб оятуллоҳларнинг қудрати Шимолий Корея ҳукмдорларининг кучи каби деярли абадий бўлади – Ўрта ер денгизи қирғоқларини кимсасиз қилиш хавфи билан Эрон режимини ўзгартириш билан шуғулланишга ҳеч ким жазм қилмайди. Албатта, Теҳрон билан музокаралар бўлмайди, чунки фақат бир тўда автоматчилари бўлган Эрон элитасининг активларини тўсиб қўйиш бошқа нарса, ядро қуролига эга бўлган одамларга қарши санкциялар киритиш бошқа нарса. Бунга жавобан улар Қуддусга қараб зарба бериши ҳам мумкин.
Эрон режими билан тарих ўттиз йилдан ортиқ давом этмоқда, аммо ҳозирги кунда бу масала ечимига жуда яқин ва Эрон янги йил олдидан атом қуролига эга бўлади. Бу нимага олиб келишини ҳеч ким билмайди, шунинг учун воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.