loader
Foto

БМТ Афғонистонга 1,1 млрд доллар ажратади

“Ушбу конференция Афғонистон халқи билан ҳамжиҳатлик борасида мен кутган натижаларни оклади”, - деди ташкилот раҳбари брифингда.

Бош котибнинг сўзларига кўра, конференцияда ўнлаб мамлакатлар ҳукуматлари билан бир қаторда ННТ ва халқаро ташкилотлар ҳам қатнашди.

Гутерриш халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш механизмини ишга тушириш бўйича саъй-ҳаракатларидан мамнунлик билдирди.