Ҳар йили Ернинг Жанубий қутби устида озон туйнуги ҳосил бўлади. Бу йил туйнук бир ҳафта ичида Антарктидадан каттароқ бўлди. Бу ҳақида New Scientist хабар бермоқда.
Ҳар йили августдан сентябргача бўлган даврда Жанубий ярим шарда баҳор бошланганда Антарктида устида озон қатлами юпқалашиб боради. Шундай қилиб, озон тешиги сентябр ойининг ўрталаридан октябр ойининг ўрталаригача бўлган даврда ўзининг максимал ҳажмига етади.
Бу йил озон туйнугининг ҳажми 1979 йилдан бошлаб барча қайд этилган туйнукларнинг 75% ҳажмидан ошиб кетди. Озон туйнуги бу йил нима учун бунчалик тез ўсганини олимлар ҳали билишмайди.
2020 йил октябр ойида озон туйнуги ҳажми энг авжига чиқди - 24 миллион квадрат километрга етди. Жорий мавсум бошида озон туйнуги одатий тарзда ривожланиб, ўтган ҳафта давомида сезиларли даражада катталашди.
Озон туйнукларидаги ўзгаришларни Коперник атмосфера мониторинги хизмати (CAMS) компьютерли моделлаштириш ва сунъий йўлдош кузатувлари ёрдамида кузатиб боради.
"Фикр юритиш мумкинки, озон туйнугининг кескин каттариши тўхтаган, лекин биз ҳали октябрь бошида унинг маълум даражада катталашишини кузатишимиз мумкин", – дейди CAMS эксперти Винсент-Анри Пой.
Озон қатлами зарарли ультрабинафша нурлардан муҳим ҳимояни таъминлайди. Ўтган аср мобайнида атмосферанинг бу қатлами хлорфторуглерод каби бирикмалардан фойдаланиш туфайли юпқалашди. Улар стратосферага етиб бориб, озон молекулаларини емирувчи хлор атомларини чиқаради.
Ер озон қатламини тиклаш жараёни жуда тез кечмаса-да, юқорида қайд етилган бирикмалардан фойдаланиш тақиқланганидан кейин бошланди.
Озон туйнукларининг чуқурлиги ва майдони бўйича рекорд кўрсаткичлар ҳеч қачон бир неча йил кетма-кет кузатилмаган. Маълумки, энг катта озон туйнуги 2006 йилда қайд этилган. Лекин узоқ муддатли тенденция ўзгаришсиз қолди: 1980 йилдан 1990 йиллар бошигача туйнук ҳажми тез ўсди.
21-асрнинг илк йиллари озон туйнугининг йиллик ҳажми барқарорлашди. Олимларнинг сўзларига кўра, бу туйнуклар йиллик ўзгариб туриши атмосфера циркулцияси ва ҳарорат ўзгаришлари билан боғлиқ. совуқроқ шароитлар туйнук катталашувига ва унинг марказида озон камайишига олиб келади.
оделларнинг кўрсатишича, Антарктида озон қатлами асосан 2040 йилга келиб тикланади.