loader
Foto

Ҳижобдаги ёш қиролича Елизаветанинг сурати ижтимоий тармоқларни портлатди

Фойдаланувчиларда нега ёш қиролича ҳижоб кийганди, деган бир савол туғилди? Маълум бўлишича, ажойиб лавҳалар 1946 йил Уельсда, Уельс тилига бағишланган маданий тадбирда суратга олинган, дея хабар бермоқда IslamNews.

Елизавета устидаги бош кийим «Шеърият ва санъат жамияти» аъзоси бўлган опа-сингиллар учун анъанавий бўлиб, ўша куни қиролича жамиятга аъзо килинган. Лавҳалар шуни кўрсатадики, юзлаб британиялик аёллар абая ва чадрага ўхшаш либос кийишган, жамият раҳбари эса Елизаветага маданий жамоага қабул қилиш белгиси сифатида ёпинчиқ ёпади.

Таъкидлаш жоизки, Британия кироличаси «рус кампирлари» услубида ўралган рўмоллар билан ҳам омма олдида кўриниш берган.