loader
Foto

ОАВ қўлига «Толибон Конституцияси» нусхаси келиб тушди. У 12 боб ва 179 параграфдан иборат

«Толибон Конституцияси»да «Афғонистон Ислом амлириги»нинг асосий тамойиллари баён этилган. Ҳужжат 12 боб ва 179 параграфдан иборат. Унда кўрсатилишича, қонунлар ва сиёсат фақат ҳанафийлик – сунний исломдаги тўртта энг тарқалган ҳуқуқий мактаблардан бирининг ҳуқуқи асосида ташкил қилинади. Барча афғон фуқаролари ҳеч қандай камситишларсиз тенг ҳуқуқли бўлади. Ҳукуматга ислом илмини ривожлантириш ва диний мактаблар ташкил қилиш ҳақида кўрсатма берилади. Афғонистоннинг янги байроғи ранги оқ ранг деб белгиланади. Пуштун ва дорий тили мамлакатда расмий тиллар ҳисобланади, ўрта мактабларда араб тили ўқитилади.