loader
Foto

«Толибон» Аёллар ишлари бўйича вазирлик ўрнига «ахлоқ полицияси»ни ташкил қилди

ТАСС агентлиги Afghanistan International телеканалига таянб маълум қилишича, вазирлик биносида «Амри маъруф ва наҳйи мункар» ёзуви пайдо бўлди – радикаллар Афғонистонда ҳокимият тепасида 1996-2001 йиллар фаолият юритган орган шундай аталарди.

Телеканал маълумотларига кўра, янги бўлим том маънода Ислом даъвати, йўналиши, амри маъруф ва наҳйи мункар вазирлиги деб юритилади.

Эслатиб ўтамиз толиблар ҳокимият тепасига келгач, аёллар танасини бошидан-оёқ ёпиб турадиган кийим либос кийишини талаб қила бошлади. Янги жорий этилган «Толибон» ҳукуматида бирорта ҳам аёл йўқ, «Толибон» вакили Сайид Закруллоҳ Ҳошимийнинг айтишича, Афғонистоннинг янги ҳукуматида биронта аёл ҳеч қандай лавозимни эгалламайди, чунки аёлларнинг вазифаси фарзанд туғиш ва уларни тарбиялашдир.