Бу маблағлар вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган 28,6 миллиард доллар миқдорида табиий офатларда ёрдам кўрсатиш ва вақтинчалик давлат томонидан молиялаштириш бўйича катта қонун лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади, лекин АҚШ Сенатида у билан боғлиқ жиддий тортишувлар бошланиши мумкин.
«Бу молиялаштириш қочоқларни жойлаштириш жараёнид иштирок этадиган ҳукумат муассасаларига афғон иттифоқсиларининг Қўшма Штатларда хавфсизлик шароитларида янги ҳаёт бошлаши учун зарур бўлган имкониятларни таъминлайди», - деди Вакиллар Палатаси аъзоси, демократ Дебора Росс.
Энди қонун лойиҳаси АҚШ Сенатига юборилади, у ерда республикачиларнинг кўпчиликни ташкил қилиши сабабли рад этилиши мумкин.
Конгрессдаги аксарият республикачилар Афғонистонда мамлакатнинг 20 йиллик миссияси давомида АҚШ кучларига ёрдам берган таржимонлар ва бошқалар, жумладан, бугунги кунга келиб Қўшма Штатлардаги минглаб афғон қочоқларини молиялаштиришни қўллаб-қувватламоқда. Лекин йирик молиялаштириш чора АҚШ Сенатида ноаниқ истиқболларга юз келади,бу ерда республикачилар АҚШ Ғазначилик чиқариши мумкин молиявий қарз миқдорини оширадиган қоидага қарши чиқиши мумкин.
Республикачилар президент Жо Байденнинг 30 август куни якунланган Афғонистондаги АҚШ қўшинлари сонини камайтиришга қаратилган "ожизона" ёндашуви деб атаётганларини алоҳида танқид остига олган.
«Америка қабул қилинган қарорлар ва улар билан боғлиқ барча даражадаги раҳбариятнинг муваффақиятсизликлари ҳақида жавоб сўрашга ҳақли», - деди Вакиллар Палатаси аъзоси, республикачи Том Коул.
Эслатиб ўтамизки, тартибсиз операция давомида Кобул халқаро аэропортидан 120 мингдан ортиқ афғон эвакуация қилинди.
Буюк Британия мудофаа вазири унинг маҳкамаси Буюк Британияга кўчиб ўтишга интилаётган 250 дан ортик афғон таржимонлари электрон почта манзилларини тасодифан ошкор қилиб қўйганидан кейин, сешанба куни бир амалдорни лавозимидан четлаштирди ва узр сўради.
Бен Уоллеснинг парламентга айтишича, юзлаб афғонлар душанба куни жўнатилган электрон ҳатда очиқ қайд қилингани мақбул келмайдиган хатодир.
Унинг сўзларига кўра,«Толибон» Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олганидан сўнг кучирилш ҳуқуқига эга бўлган шахслар қўпол хато рўй бериши билан огоҳлантирилган ва нима қилиш лозимлиги ҳақида маслаҳатлар олган.
«Бу мақбул келмайдиган хизмат кўрсатиш даражаси... мен мудофаа вазирлиги номидан узр сўрайман», - деди Уоллес парламент аъзоларига.
«Бундан ғазабландим десам, юмшоқ қилиб айтган бўламан, мен зудлик билан тергов ўтказишни буюрдим», - қўшимча қилди у.
«Тергов натижаларини кутиш асносида бир киши ишдан четлатилди, маълумотларни қайта ишлаш жараёнлари эса ўзгартирилди».
Уоллеснинг тасдиқлашича, электрон хат Буюк Британияга кўчиб ўтиш ҳуқуқига эга бўлган бир гуруҳ афғонларга, жумладан, ҳамон Афғонистонда бўлиб турган 260 кишига жўнатилган.
Кўплаб электрон почта манзилларида фотосуратлар ҳам бўлган.
Таржимоннинг BBCга айтишича, бу хато "таржимонлар ҳаётига, айниқса, Афғонистонда қолаётганларга қимматга тушиши мумкин".
Уоллес унинг бўлими тергов билан ҳамкорлик қилади, деб туриб олди ва эвакуацияни давом эттиришга ваъда берди.
Аммо хато ҳукмрон партиянинг айрим аъзоларини ғазаблантирди.
Депутат-консерватор ва собиқ ветеранлар ишлари вазири Джонни Мерсер бу маълумотлар ошкор бўлишини "жиноий бепарволик"деб атади.
Электрон почта хатоси Буюк Британияда ҳам, хорижда ҳам Мудофаа вазирлиги томонидан йўл қўйилган бир неча ўхшаш хатоларнинг энг сўнггисидир.
Август ойида The Times газетаси хабар қилганидек, Кобулдаги Британия элчихонаси ҳудудида ходимлари ва номзодларнинг алоқа маълумотлари топилган, бу эса уларни потенциал хавф остига қўяди.
Уоллес қонун чиқарувчиларга унинг департаменти Афғонистонга ёрдам кўрсатиш ва одамларни кўчириш бўйича таржимонлар ва бошқа шахсларга ёрдам кўрсатиш учун ташкил қилинган Буюк Британия сиёсатида қатнашиш учун 68 мингдан ортиқ сўров олган.
«Толибон» Кобулни қўлга олганидан буён Буюк Британия ўз фуқаролари ва маҳаллий коллаборационистлардан иборат бўлган 15 мингдан ортиқ кишини Афғонистондан кўчириб келди.