loader
Foto

Афғон муфтийси «Толибон»дан шикоят қилди

Муфтийнинг сўзларига кўра, толиблар ҳатто Афғонистоннинг барча имомлари раҳбарини ҳам қўлга олган, бироқ бироз вақтдан сўнг уни гаров эвазига қўйиб юборишган. "«Толибон»нинг руҳонийларга бўлган асосий даъвоси шундаки, биз уларга собиқ ҳукуматга қарши курашган вақти ёрдам бермадик. Ҳозир кўплаб имомлар қочиб юрибди", - дейди Абдул Қодир. Унинг айтишича, ўзи ҳам яшириниб юрибди: ўзи бир вилоятда дўстлари ва қариндошлари билан яшайди, оиласи эса бошқа вилоятда.

Муфтий, шунингдек, Афғонистонда ислом тақдири учун хавотир билдирди: «Толибон» келиши билан мамлакатда «ал-Қоида», «Лашкар-И-Тайба» ва «Ислом давлати» каби террористик гуруҳлар фаоллашиб, бир-бири билан урушни бошлаши мумкин. "Ислом террорчилар қўлида фақат ўйинчоқ, қотиллик ва урушга баҳона бўлади", - дейди у.