loader
Foto

Аёллар – исламофобиянинг асосий қурбонлари

"Исломофобия мусулмонлар нигоҳида" маърузасининг мақсади диний мансублиги туфайли мусулмонларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш даражасини холисона баҳолаш эди. Ишда ушбу муаммонинг ҳақиқий статистик маълумотлари кўрсатилди.

Бундан ташқари, тадқиқотда мусулмонлар орасида таълим даражаси юқори эканлиги қайд этилган бўлиб, уларнинг 90,7%и университет битирувчилари ҳисобланади.

Сўровда қатнашган мусулмонларнинг учдан икки қисми исломофобияни Америка жамиятида катта муаммо деб ҳисоблашади, жумладан 76,7% аёллар ва 58,6% эркаклар уни ўз бошидан кечирганларини айтишган. Респондентларнинг 93,7% исломофобия уларнинг эмоционал мувозанатига катта путур етказади ва қўрқувларга сабаб бўлади, дейди.