loader
Foto

Қозоғистонда кўпайиб кетган ўзбек фоҳишаларига қарши рейдлар бошланди

Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқароларидан таркиб топган гуруҳ фоҳишахоналар ташкил қилиш ва фаолиятини юритишда гумон қилинмоқда. Улар элита уйларда жойлашган бўлиб, дам олиш кунларисиз, туну-кун ишлаган, деб хабар қилади nur.kz мухбири Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда.

«Ички ишлар вазирлиги, Нур-Султон ва Алмати шаҳарлари жиноят полицияси ходимлари эротик массаж заллари ниқоби остида фоҳишабозлик ва қўшмачилик учун фоҳишахоналар ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларидан иборат жиноий гуруҳ фаолиятини тўхтатди», - дейилади ИИВ хабарида. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари аниқлашича, бу гуруҳ 8 кишидан иборат эди. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, барча роллар олдиндан ва узоқ вақт давомида белгилаб қўйилганди. "Жиноятчилар интернетга, ижтимоий тармоқларга рекламаларни жойлаштирган ва қизларни юқори маошли ишга олиш имконияти билан алдашган, шундан сўнг уларни (20 дан 30 тагача қиз) фоҳишаликка жалб қилган ҳолда кастинглар ўтказган",- деб маълум қилди департамент.

Фоҳишахоналар элита уйларда жойлашган бўлиб, дам олиш кунларисиз, туну-кун ишлаган. Кунлик даромад нақд пулсиз шаклда гуруҳ ташкилотчисига ўтказилган ва ойига тахминан 10-12 млн тангани ташкил қилган. Ўтган жума куни гумонланувчиларни қўлга олиш учун махсус операция ўтказилди. "Шу йилнинг 1 октябрь куни жиноятчиларни қўлга олиш учун бир вақтнинг ўзида Алмати ва Нур-Султонда махсус операция ўтказилди, тинтувлар ўтказилди, ашёвий далиллар мусодара қилинди. Ҳозирда Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 262-моддаси 1-қисми "уюшган гуруҳ, жиноий ташкилот тузиш ва бошқариш ҳамда уларда иштирок этиш" бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда. Ташкилотчилар қўлга олиниб, вақтинчалик ҳибсхонага жойлаштирилди", деб хулоса қилди ички ишлар вазирлиги.