loader
Foto

Абдулраззоқ Гурна 2021 йил адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди

Гурна - араб миллатига мансуб бўлиб, Шарқий Африка соҳилидаги, ҳозирда Танзаниянинг бир қисми бўлган Занзибар оролида туғилган. 1968 йил, Занзибардаги инқилобдан сўнг, у талабали даврида Буюк Британияга кўчиб кетган.

1980 йилдан 1982 йилгача Гурна Нигериянинг Байеро Кано университетида маърузалар ўқиган. Сўнгра Кент университетига ўтиб, у ерда 1982 йил докторлик даражасини олди. Ҳозирги пайтда у инглиз тили факультети аспирантураси директори ва профессори ҳисобланади. Унинг асосий академик қизиқиши – мустамлакачиликдан кейинги давр адабиёти, мустамлакачилик билан боғлиқ, айниқса, Африка, Кариб ҳавзаси ва Ҳиндистонга алоқадор муаммолар ҳисобланади.