loader
Foto

БАА Марс ва Юпитер ўртасидаги астероидга миссия жўнатиш тараддудида

Қўниш муваффақиятли амалга оширилган ҳолатда БАА бундай қаҳрамонлик содир этган Европа Иттифоқи, Япония ва АҚШ дан иборат бўлган элита клубга қўшилади. Зонд астероидда қолади ва токи унинг батареяси ишдан чиқмагунча Ерга астероид таркиби ҳақида маълумот юбориб туради.

Лойиҳа 2033 йилда қўниш билан 2028 йилда учишни мақсад қилган, бу космик кема тахминан 3,6 миллиард километр йўл босадиган беш йиллик саёҳат бўлади. Космик кема астероидга етмасдан олдин тахминан 560 миллион километр масофада етарли тезлик олиш учун аввал Венера ва кейин Ер атрофида парвоз қилиши керак бўлади.

Амирликлар қандай маълумотлар тўплаши ҳали муҳокама қилиняпти, лекин бу миссия олдингиларидан қийинроқ вазифа бўлади, айниқса, космик кема Қуёш ёнида хам, ундан узоқда ҳам парвоз қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, деди БАА космик агентлиги рахбари ва илғор технологиялар бўйича давлат вазири Сара ал-Амири.

«Бу Амирликларнинг Марсга миссияси билан боғлиқ эканлиги сабабли, бу экспоненциал эмас, бирданига бир нечта омилга мураккаброқ», - деди ал-Амири Associated Press агентлигига. «Агар биз ҳозирда Марс миссиясидан олган тажрибамизга эга бўлмасдан, бу миссияни бошлаган бўлганимизда эди, бу жуда қийин бўлар эди».

НАСА маълумотларига кўра, Қуёш тизимида 1,1 миллион атрофида маълум бўлган астероидлар – унинг ҳосил бўлиши қолдиқлари мавжуд. Уларнинг аксарияти Қуёшнинг атрофида, Марс ва Юпитер оралиғида учиб юради ва мирликлар миссияси айнан унга қаратилган. Улар таркибига Ердаги каби дунё қурилиши блоклари киради.

БАА космик агентлигининг таъкидлашича, ушбу лойиҳада Колорадо университети атмосфера ва космик физика Лабораторияси билан ҳамкорлик қилади. Агентлик ҳозирча бутун тадбир нархини, шунингдек, астероиднинг қайси хусусиятларини ўрганиш ниятида эканлигини ошкор қилишга шошилмаяпти. Ал-Амири айтишича, космик кемага қандай асбоб-ускуналар ўрнатиш ҳақида бахс-мунозаралар давом этяпти, бу эса, ўз навбатида, унинг қайси функцияларни бажаришига таъсир этади.

Эслатиб ўтамизки, шу йилнинг февралида БАА Марс орбитасига «Амал» («Умид») зондини муваффақиятли чиқарганди. Автомобил ҳажмига тенг бўлган зонд қурилиши ва уни ишга тушириш, эксплуатация харажатларини ҳисобга олмаганда, 200 млн долларга тушганди. Астероид миссияси, унинг барча муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, қимматроқ бўлади.

Амирликлар 2024 йил Ойга учувчисиз космик кема юборишни режалаштирган. Бундан ташқари, мамлакат ўз олдига 2117 йилга келиб Марсга парвоз уюштиришни мақсад қилиб қўйган, лекин унинг энг яқин мақсади – барча лойиҳалари билан бирга хусусий ва давлат космик иқтисодиётини ташкил қилишдир.

«Бу қийин. Бу оғир», - деди ал-Амири астероид лойиҳаси ҳақида. «Биз буни тўлиқ тушуниб ва англаб турибмиз, лекин шунингдек, бундай йирик ва мураккаб дастурлар ва лойиҳаларни бажаришнинг афзалликларини ҳам тушунамиз».