loader
Foto

Мусулмонларни мажбурий насронийлаштириш тўғрисидаги ҳақиқат тақиқ остида

Бошқирдистонда хизмат кўрсатган артист Ляйсан у бош ролни ўйнаши лозим бўлган «Кисанбика ҳақида эртак» спектакли тўсатдан олиб ташлангани ҳақида хабар қилди.

Спектакл татар маърифатчиси Ғиёс Исҳоқий қаламига мансуб «Зулайҳо» китобига ўхшаш сюжетга эга бўлган қисса бўйича саҳналаштирилган. Идел-Урал мусулмон халқлари бир хил маммоларга дуч келганига ажабланмаса ҳам бўлади.

Спектаклда бошқирд миллатига мансуб бўлган, мажбурлаб чўқинтирилган ва Екатеринбургга крепостнойликка берилган муслима Кисанбика Байрамованинг ҳақиқатда рўй берган воқеаси ҳақида ҳикоя қилинади. У уч марта Бошқирдистонга қочиб келиб, Исломга қайтган, лекин уни излаб топиб, ортга қайтаришган. Охир-оқибат генерал Саймонов 60 ёшли аёлни "христиан қонунидан воз кечиб, мусулмон бўлди", деган айб билан гулханда ёқиб қатл этишни буюрди. Қатл Екатеринбургнинг Марказий майдонида ижро этилди.

25 сентябр куни Уфа шаҳри, Мустай Карим номидаги Ёшлар театрида зал томошабинларга тўлиб тошган ҳолда спектакл премьераси бўлиб ўтди. 8 ва 15 октябрга Бошқирдистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам премьералар белгиланганди, лекин бош рол ижрочиси тўсатдан унга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра спектакл бекор қилинганини маълум қилди ва томошабинлардан узр сўради.

Республикада империяча тарғибот эндиликда уни бандит деб атаётган бошқирдларнинг асосий рамзи – Салават Юлаевга қарши кураш бошланганига қараганда, бунинг сабаблари кандай эканлиги тшунарли бўлса керак. Шу ва унинг сабаблари ҳақида бугун чоп этилган "Идель Реалия" мақоласида сўз боради.

Кисқача айтадиган бўлсак, асрлар давомида мустамлакачиликка ва насронийлаштиришга карши курашган ва кўп сонли қўзғолонларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилган бошқирд мусулмон халқи тарихидан мустамлакачи ҳукумат гўёки Россия империясида ҳукм сурган роҳат ва фароғат образини шубҳа остида қолдирадиган ҳамма нарсани чиқариб ташлашга уринмоқда.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Гулханда ёқилган муслима