loader
Foto

Канадада ислом тарихи ойлиги бўлиб ўтади

Канада ҳар йили бутун октябр давомида ислом тарихи ойлигини нишонлайди ва бу йил ҳам асосий эътибор тажриба алмашиниш, ирқчилик ва исламофобиядан қутилишга қаратилади.

«Канадада ислом тарихи ойлиги (IHMC ) бой ислом мероси ва унинг жамиятга қўшган ҳиссасини бошқа канадаликлар билан ўртоқлашиш, хабардор қилиш, нишонлашга қаратилган. 2021 йилги тадбир мавзуси - «Маҳаллий аҳолига нисбатан ирқчилик ва исломофобияга қарши кураш».

Бутун мамлакат бўйлаб ахборот сессиялари, тўгараклар ташкил қилинади, маҳаллий аҳоли масжидларга таклиф қилинади, бадиий кўргазмалар ташкил қилинади, мавзуга мос келадиган бошқа тадбирлар ўтказилади.

Канада статистика бошқармаси маълумотларига кўра, мусулмонлар – Канадада энг тез ўсаётган диний жамоатдир. Канаданинг мусулмон аҳолиси сони охирги ўн йилликда 82 фоизга – 2001 йилдаги 579 минг кишидан 2011 йилда 1 миллион кишигача ўсди.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР