Душанбеда киритилган янгилик Facebook нинг тожик тилидаги қисмида кучли муҳокамаларга сабабчи бўлди. Айрим фойдаланувчиларнинг қайд этишича, никоҳдан ўтмаган жуфтликларнинг саунага ташриф буюриши тақиқланиши – тўғри қарор.
Бундай муассасаларни умуман ёпиб ташлаш керак деб ҳисоблайдиганлар ҳам топилди.