loader
Foto

Турк лираси курс тарихий минимумни янгилади

Мамлакат президенти Ражаб Тайиб Эрдўған бир неча бор монетар сиёсатни юмшатишга чақириб, Марказий Банк бошқарувидаги расмийларни ўзгартирди. Айни пайтда келажак учун прогноз қилиш қийин ва вазият беқарор бўлиб қолмоқда, айниқса, пайшанба куни Марказий банкнинг монетар сиёсат қўмитасига учта янги одам тайинланганидан кейин. Кўпчилик мутахассислар сўнгги ойларда Марказий банк сиёсатининг сустлиги ва мантиқий эмаслигини қайд этиб, қарорларни бўлим иқтисодчилари эмас, балки Эрдўған ва унинг атрофидагилар қабул қилишига ишонмоқда, дея хабар бермоқда "Ал-Жазира".