«У Владимир Путин режимининг коррупцияга қарши тинмай курашмоқда. Бу унинг эркидан ва деярли ҳаётидан айрилишига олиб келаёзди. Бугунги мукофот унинг улкан жасоратидан далолат беради ва биз уни дарҳол озод қилиш ҳақида даъватимизни такрорлаймиз», — деб ёзди Сассоли твиттерда.
Андрей Сахаров номидаги мукофот — Европа Иттифоқининг иносн ҳуқуқлари соҳасидаги бош мукофотидир. У 1988 йилдан бери тақдим этилади, унинг мукофот фонди 50 минг евро.
Йиллар давомида ЖАР президенти Нельсон Мандела, БМТ Бош котиби Кофи Аннан, Совет ва Россия инсон ҳуқуқлари фаоли Людмила Алексеева, Украиналик режиссер Олег Сенцов мукофот лауреатларига айланди. 2020 йилда Андрей Сахаров номидаги мукофот Беларусь мухолифатига топширилди.
Алексей Навальный 2021 йилдан бери бир нечта нуфузли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мукофотлари билан тақдирланди. Хусусан, у инсон ҳуқуқлари ва демократия бўйича Женева форуми, Борис Немцов мукофоти, Польшанинг «Рыцарь свободы» ва Германиянинг M100 Media Award мукофоти лауреати бўлди.
Навалний бу йил Нобель тинчлик мукофотига ҳам номзод қилиб кўрсатилди, бироқ уни Россиянинг "Новая Газета" бош муҳаррири Дмитрий Муратов ва филиппинлик журналист Мария Ресса олди. Навальныйнинг сафдошлари соврин унга берилмаганидан афсусда эканликларини очиқ билдиришди, аммо сиёсатчининг ўзи Муратов ва Рессани табриклади.