loader
Foto

"Сиз кимсиз ўзи?" Эрдўған ўнта мамлакат элчиларини қувиб чиқариш билан таҳдид қилди

Туркия Президенти Ражаб Эрдўған ўн мамлакат, жумладан, Американи элчиларини Усмон Кавалани озод этишга чақиргани учун мамлакатдан чиқариб юбориши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Аввалроқ Канада, Франция, Финляндия, Дания, Германия, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Швеция ва АҚШ вакиллари ҳуқуқ ҳимоячиси ва сиёсий маҳбус Кавалани озод этишга чақирган эди. Бунга жавобан Туркия ташқи ишлар вазирлиги элчиларга дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена Конвенциясига риоя қилиш зарурлигини эслатди.

"Нима учун бу 10 элчи бундай баёнотлар бермоқда? Ташқи ишлар вазирлигимизга уларни мамлакатимизда қабул қилиш учун ҳожат йўқ, деб айтдим. Туркияга дарс бериш сизга қолиптими? Сиз кимсиз ўзи? Кавалани тинч қўйинг. Ўз мамлакатларингизда қотиллар, террорчилар ва бандитлар қолдирасизми? Улар ҳар доим: "суд мустақил" деб жавоб беришади. Яъни, сизнинг судингиз мустақил, бизники эса қарам эканда? Судимиз мустақилликнинг энг яхши намунасини", - дея Эрдоған сўзларини келтиради Haberturk нашри.

Туркия етакчиси шунингдек, фаолни «Сороснинг ўғли» деб атади ва «уларни диққат билан кузатиш керак»лигини қайд этди.

Осман Кавала – турк инсон ҳуқуқлари фаоли, этник лойиҳалар ва диний озчиликларни қўллаб-қувватловчи Anadolu Kültür AŞ маданиzn жамғармаси асосчиси. Ташкилот турк ва арман халқлари ўртасида ярашув ва курд масаласини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори.

Кавалани жиноий таъқиб қилиш 2017 йилда бошланди. 2020 йил февралида суд 2013 йилда Истанбулнинг Гези паркидаги норозилик намойишлари иши бўйича Кавалани оқлади. Шу куни Истанбул прокуратураси ҳуқуқ ҳимоячиси учун янги ҳибсга олиш ордерини чиқарди. Кавала 2016 йил июль ойида давлат тўнтаришига уринишда иштирок этишда айбланди.

Аввалроқ Sputnik радиоаси хабар қилишича, Туркия вице-президенти ўн мамлакат элчиларини ички ишларга аралашувда айблади.