Муса Ал-Қарний 14 йиллик қамоқ жазосидан сўнг "экстремист маҳбуслар" томонидан ўлгунича калтакланган, дея хабар берди 19 октабрь куни «Виждон маҳбуслари» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи.
"Экстремист маҳбуслар ал-Қарнийни боши ва юзига уришган, чунки қамоқхона маъмурияти уни улар билан жойлаштирган ва қариялар билан жойлаштиришдан бош тортганди", - дея хабар қилади инсон ҳуқуқлари гуруҳи твиттерида.
Ташкилотнинг маълум қилишича, калтаклашлар "ҳукумат унинг жасадини хайрлашиш учун оиласига топширишдан бош тортганига сабаб бўлган".
"Ал-Қарнийнинг ўлими ўтган шанба куни, 9 октябрда содир бўлган ва ҳукумат буни кечаги кунгача ошкор қилмаган", - дея қайд этди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Эслатиб ўтамиз, Ал-Қарний фиқҳ асослари бўйича докторлик илмий даражасига эга бўлган атоқли воиз ва олим эди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича хабарларга кўра, унга қамоқда шафқатсиз муносабатда бўлишган, жумладан, узоқ вақт бир оёқда туришга мажбур қилинган, тор камерада яккалаб қўйиб, электр токи билан қийнашган.